Қатарда эшитдик-да! Роналдунинг кейинги жамоаси маълум
27 ноя 2022 23:00
Янгиликлар
Қатарда эшитдик-да! Роналдунинг кейинги жамоаси маълум
Айни пайтда Қатарда бўлиб турган championat.asia сайти мухбири инглиз журналистлари билан Роналду борасида суҳбатлашди.
Инглиз журналистининг маълумотига кўра, Криштиану Роналдунинг янги жамоаси "Челси" бўлади. Лондон клуби янги америкалик хўжайинлари португалиялик футболчини мавсум бошланмасидан олдин ўз жамоасида кўришни хоҳлашганди. Бироқ клубнинг ўша вақтдаги бош мураббийи Томас Тухель бу трансферга қарши бўлганди. Бунинг оқибатида Тухель ва клуб раҳбари ўртасидаги муносабатлар бузилади. Тез орада Тухель қониқарсиз натижалар сабаб истеъфога чиқарилганидан хабардорсиз.
Январь ойида эркин агент ҳисобланган Роналдуни қўлга киритиш учун "Челси"да имконият катта. Криштиану бир неча бор Европа чемпионлар лигасида ўйнайдиган клубга ўтиш ниятида эканини айтиб ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар