Қатар университети кампусида Месси музейи бўлмайди
29 дек 2022 16:19
Янгиликлар
Қатар университети кампусида Месси музейи бўлмайди
Хона эркаклар ётоқхонасида бўлган, у ерга аёллар кириши тақиқланган.
Қатар университети Лионель Месси хонаси музейга айланиши ҳақидаги маълумотни рад этди.
"Университет вакилининг сўзлари нотўғри талқин қилинган, университет бундай музей очишни режалаштирмаяпти", – деди университетдаги манба.
Университет вакили, шунингдек, хона эркаклар ётоқхонаси ҳудудида жойлашгани, бу ерга бегоналар, хусусан, аёллар кириши тақиқлангани, шу боис бу ерни музей қилиш қийин бўлишини тушунтирди.
Аввалроқ Аргентина терма жамоаси сардори ЖЧ-2022 вақтида яшаган хона музейга айлантирилиши ҳақида хабар берилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар