UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  0 14:21Жака: "Финалда кимдир аутсайдер бўлади деб ўйламайман"  0 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  8 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  3 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  28 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  9

"Қатар шу куни Ўзбекистондан руҳан ёки бошқа тарафлама устун эмасди" — Асрор Алиқулов Янгиликлар

"Қатар шу куни Ўзбекистондан руҳан ёки бошқа тарафлама устун эмасди" — Асрор Алиқулов

"Машъал" жамоаси Про лигага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Асрор Алиқулов бошчилигидаги муборакликлар кеча "Ғиждувон"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашувдан сўнг "Машъал" устози тайёргарлик жараёнлари ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди. 

- Янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари қандай кетяпти?

- Ўтган мавсумда жамоамизда тўп тепган кўп футболчиларимизни йўқотдик. Ўзаро суҳбатимизда ҳам айтиб ўтдингиз, "Машъал" Ўзбекистонда ўз мавқесига эга жамоа. Бу ном ҳам бизни икки карра ишлашга ундайди. Ҳозирда яна бир нечта футболчилар кўрикда бўлиб турибди. Таркибни 90-95 фоизга шакллантириб бўлдик, деб ўйлайман. Кам вақт қолганига қарамасдан яна айрим позицияларни тўлдиришга ҳаракат қиляпмиз. Барчамиз бирлашиб жамоавий ўйин орқали кўзлаган мақсадимизга эришамиз. 

- 2019 йил "Машъал" айнан сизнинг мураббийлигингизда Суперлигага қайтган эди. Бугунги кунда бу вазифани яна бажаришга тайёрмисиз?

- У даврни кўп эслашни истамайман, чунки футбол битта жойда турмаяпти, ўзгаришлар кўп. 2019 йилгидан кўра Про лигада ҳозир юқори мақсадли жамоалар кўпайган.  Лига қайси форматда бўлса ҳам 4-5 йил олдингидан савия борасида фарқ қиляпти. курашувчан жамоалар сони ошган.  Олдинда бизни қизиқ мавсум кутяпти. 

- "Машъал"ни 15 нафар футболчи тарк этди. Бу ҳолат таркибдаги рақобатга жиддий зарар етказмайдими?

- Ўтган йилгидан ҳимоя ва ҳужум чизиғимизда Йўқотишлар кўп бўлди. Бир ҳужумчимиз ва ҳимоячимиз "Қўқон-1912"га йўл олди. Таклиф қилган легионерларимиз Африка қитъасидан. Улар ҳам тез киришиб кетади ва барчани мухлисларни хурсанд қилади. 

- Ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоасининг асосий футболчиси бўлгансиз ва кўплаб ўйинларда майдонга тушгансиз. Қатардаги Осиё Кубогида терма жамоамиз сизга қандай кўринди?

- Терма жамоамиз тартибли ўйин кўрсатди. Олдинги чизиқдаги креатив футболчилар ҳам яхши таассурот қолдиришди. Осиё Кубогидан сўнг янги клублар эътиборига тушишди. Бу бир томондан яхши. Лекин биз мусобақада Ҳиндистон ва Таиландни ютганмиз. Уларни аввал ҳам ютганмиз. Қатар билан ўйинда жамоамиз яхши ўйнади. Қайсидир маънода ҳужумга нуқта қўядиган футболчи етишмади. Шундай паллада Шомуродовнинг ўрни билинди. 

- Биз аввал ҳам пенальтилар сериясида зўр бўлмаганмиз. 2004 Баҳрайнга, 2014 Иорданияга, 2019 Австралияга аламли тарзда мағлуб бўлганмиз. Бу нарса терма жамоамиз руҳиятига сингиб қолмаганми?

- Қатар билан пенальтилар сериясида қисқа вақт устунликка эга бўлиб турган эдик. Яхши имконият юзага келганди. Ўзимизни қўлимизда эди. Қачондир бу анъанага чек қўйиш керак-ку. Қатар биздан руҳан ёки бошқа тарафлама устун, деб ўйламайман. Барибир пенальтилар серияси бу - лотерея. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика