Қатар амирининг шахсан ўзи Зидан билан суҳбатлашмоқда
22 май 2022 16:16
Янгиликлар
Қатар амирининг шахсан ўзи Зидан билан суҳбатлашмоқда
Олдинроқ чиққан миш-мишларга қарамасдан Зинедин Зиданнинг ёзда ПСЖ бошқарувини қўлига олиш эҳтимоли ошмоқда.
"RMC Sport" хабарига кўра, Қатар амирининг шахсан ўзи франциялик мутахассис билан ПСЖдаги эхтимолий фаолияти борасида суҳбатлашмоқда.
Декабрь ойида Қатар амири "Реал"нинг собиқ устози билан илк марта суҳбат олиб борган, аммо бу таклифга мураббий рад жавобини берганди. Ўшанда у Франция термаси бошқарувини қўлига олишни истаётганини маълум қилганди.
Ҳозирда Зиданнинг фикри ўзгарган. Айни дамда Франция термаси янги мураббийга мухтож бўлмаётгани сабабли ПСЖ томонидан тушаётган таклифни ўйлаб кўришга тайёр турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар