Қатар амири ПСЖ - "Манчестер Юнайтед" ўйинини кўришга боради
06 мар 2019 23:10
Янгиликлар
Қатар амири ПСЖ - "Манчестер Юнайтед" ўйинини кўришга боради
ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасидаги ПСЖ - "Манчестер Юнайтед" учрашувига катта мартабали меҳмон ташриф буюриши кутилмоқда.
Учрашувни томоша қилиш учун Қатар амири Тамим бин Ҳамад ал-Тани стадионга боради. Ал-Тани - ПСЖ президенти Носир ал-Ҳелайфининг дўсти ҳисобланади. Ундан ташқари у ПСЖнинг эгаси. У тез-тез ПСЖнинг ўйинларига ташриф буюради.
Фикрлар