UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  32 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  19 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Қатар-2022 ташкилий қўмитасида иш бошлаган ҳамюртимиз Алишер Никимбаев билан суҳбат Янгиликлар

Қатар-2022 ташкилий қўмитасида иш бошлаган ҳамюртимиз Алишер Никимбаев билан суҳбат

Хабарингиз бор, кейинги Қатар яшил майдонларида футбол бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Унда дунёнинг энг кучли 32та терма жамоаси иштирок этади. Айни пайтда Қатар футбол Ассоциациясида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Алишер Никимбаев бўлажак Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитасида ишлашдек шарафли имкониятга эга бўлди. Биз мутахассис билан бу борада суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Қатар-2022 ташкилий қўмитасига кириш қандай содир бўлди? Жараён қандай кечди?
- ФИФА футбол тарихида илк бор Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси қўшма корхона томонидан ташкил этилмоқда. Ушбу қўшма корхонанинг 51 фоизи ФИФАга, 49 фоиз мезбон мамлакатга тегишли. Нимага ФИФАга 51 фоиз? Сабаби қарорлар қабул қилишда ФИФАда устунлик бўлиши керак. Шунинг учун Қатар футбол Ассоциациясида ишлайдиган ходимлар автоматик тарзда Қатар-2022 ташкилий қўмитасида ишлайди дегани эмас. Ташкилий қўмитага Россия, Бразилия, Греция мамлакатларидан ходимлар ишга олинди. Қатардан эса тахминан 10 фоиз ишчи бор. Балки Жаҳон чемпионатига яқин қолганида уларнинг сони кўпайиши мумкин.

Ташкилий қўмитада жуда кўп бўлим бор. Олдинги Жаҳон чемпионатларида ташкилий қўмитасида ишлаганимда бунчалик кўп бўлимларни кўрмагандим.

- Мундиалда Сизнинг вазифангиз нималардан иборат бўлади?

- Ўйинларни ўтказиш бўлимига менеджер сифатида ишга кирдим. Тўғрисини айтаман бу ишга кириш учун ярим йил давомида музокара олиб борилди. Сабаби олдинги мундиалларда ишлаган ходимларда ишга киришда устунлик бор эди. Россия ва Бразилиядан нима учун кўп ходимлар келди? Сабаби охирги иккита Жаҳон чемпионати айнан шу мамлакатларда ўтказилганди. Бу давлатдан келган ходимлар фақат Жаҳон чемпионати вақтида ишлайди ва мундиал тугагач ўз юртларига қайтиб кетишади.

Вазифам ўйинларни ўтказиш. Барча 8та стадиондаги кийим алмаштириш хоналари, ҳакамлар хоналари ва бошқаларни тайёрлаш ҳамда бошқариш. Жамоаларнинг стадионга келишидан кетишигача бизнинг елкамизда бўлади.


 


- Жаҳон чемпионатигача ҳам қандайдир вазифалар берилгани аниқ.

- Тўғри, Жаҳон чемпионатигача ходимларни тайёрлаймиз. Ҳар бир стадионда камида 8-9 нафар ходим ишлайди. Яъни тахминан 70 нафар ходимни топиб уларни мундиалга тайёрлашимиз керак.

- Бу Қатар ФА даги фаолиятингизга таъсир қилмайдими?

- Йўқ, Қатар футбол Ассоциациясидан кетмадим. Ҳозирча иккита ташкилотда ишлайман. Очиғини айтаман бу кам сонли ходимларга насиб қилди холос. Чунки Қатар ФАдан кетишга рухсат беришмади, шу боис бу ерда ҳам ишлаяпман. Жаҳон чемпионати йили балки ишим камроқ бўлиши мумкин, лекин унгача ҳали қиладиган ишларим кўп. Октябрь ойида Осиё чемпионати саралаши бўлади. Балки ушбу мусобақа вақтида ҳам ташкилий қўмитасида ишларман.

Қатар-2022 ташкилий қўмитаси билан шартномам 2022 йил 31 декабрга қадар. 2023 йил 1 январдан Қатар ФАда ишлашда давом этаман.

- Олдинги Жаҳон чемпионатларда ҳам иштирок этгансиз. Уларда айнан ким сифатида иштирок этгансиз?

- 2006 йил Германияда, 2010 йил ЖАРда бўлган мундиалларда журналист сифатида ишлаганман. 2003 йил БААда ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида ҳам журналист бўлиб борганман. 2009 йил Мисрда ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида жамоа менежери сифатида ишлаганман. 2013 йил БААда ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида ташкилий қўмитасида мусобақалар ва медиа менежери сифатида ишлаганман. 2019 ва 2020 йил Қатарда ўтган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатларида ишлаганман.



Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика