UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39ESPN: Родри дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси, Топ-3да Беллингем ва Эдегор бор  0 15:13Расман: Антонио Конте — "Наполи" бош мураббийи  2 14:41ESPN: Алиссон дунёнинг энг яхши дарвозабони, Аргентинани чемпион қилган Мартинес иккинчи.  4 14:13Туркманистонга қарши учрашувларда кимлар майдонга тушган ва гол урган? Ўзаро ўйинлар тарихи  2 14:12ESPN: "Реал" футболчиси дунёнинг энг яхши ҳимоячиси, "Арсенал" аъзоси иккинчи  3 13:50Туркманистон устози Мерген Оразов: "Эртага ҳимояда тартибли ҳаракат қилган ҳолда вазиятлардан фойдаланишимиз керак"  7 13:16Сречко Катанец: "Эртага асосий таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Иккинчи таймда ёшларга имкон берамиз" (матбуот анжумани)  9 12:25Сречко Катанец: "Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам бошқа қайтиб келмайман"  37 11:53Остон Ўрунов Эрон чемпионатининг энг қиммат ўйинчисига айланди, рўйхатда Машарипов ҳам бор  15 11:38ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ Туркманистонга қарши оқ либосда ўйнайди  6 11:05ПСЖ Мбаппенинг клуб ҳақидаги сўзларидан норози. Парижликлар Килианни «пастлик» қилди деб ҳисоблашмоқда  3 10:41Кевин Де Брюйне битта сабаб билан Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни ўйлаётганини маълум қилди  17 10:14ESPN айни вақтдаги энг кучли ҳужумкор футболчилар рейтингини тузиб чиқди. Месси 7-ўринда, Роналду эса…  12 09:47Суперкомпьютер Евро-2024 мусобақасида кимларнинг имконияти юқори эканлигини баҳолади  9 09:20Мбаппе ПСЖ билан келишмовчиликлар ҳақида гапирди  14

Қарздор клубларни қандай жазо кутяпти? "Нефтчи" ва "Навбаҳор"нинг "шериклари" бор Янгиликлар

Қарздор клубларни қандай жазо кутяпти? "Нефтчи" ва "Навбаҳор"нинг "шериклари" бор

Қиш келди, мавсум тугади. Бу яна қарздорликлар, тўланмаган пуллар катта саҳнага чиқади, дегани.

Йил давомида йиғилиб келган муаммолар сув юзасига қалқиб чиқмоқда. Бир қарасангиз "Нефтчи"да, бир қарасангиз "Навбаҳор"да. ПФЛ 10 январга қадар клубларга қарздорликни бартараф этиш бўйича муҳлат берган, акс ҳолда жиддий чоралар кўрилишини маълум қилганди. Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Ҳозиргача нечта ва қайси клублар қарзларни тўлиқ ёпган? Клубларимизда ҳаракат қандай кетяпти?

- Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси билан бирга клублардан футболчи, мураббий, ишчи ходимлар ўртасидаги қарздорликларни бартараф этиш юзасидан ҳисобот беришини сўраган эдик. Бугунги кунда фақат 3-4 жамоа бу ишни амалга оширди. ЎФА, ПФЛ ва ЎФУ билан бирга қилинаётган ишлар боис сўнгги йилларда қарздорлик масалалари тартибга солинган. Шунга қарамасдан, баъзи бир жамоаларимизда футболчилар, мураббийлар олдида қарздорликлар мавжуд. Энг муаммоли жамоаларни айтадиган бўлсак, "Янгиер", "Пахтакор-79", яна келиб тушган мурожаатлар бўйича "Сўғдиёна", "Бухоро", "Нефтчи", "Навбаҳор", бундан ташқари узоқ йилдан буён давом этиб келаётган "Сурхон" жамоаси футболчилар олдида қарздорликни тўлиқ бартараф этгани йўқ. Аёллар жамоаларимиздан ҳам мукофот пуллари бўйича мурожаатлар келиб тушяпти. 

- Нима учун айнан йил охирида, қишда бу масалалар кўтарилади?

- Ҳар йил якунида шундай муаммоларнинг келиб чиқиши нимадан иборатлигини айтсам. Футболчилар клуб билан бир йиллик меҳнат шартномасини тузишади. Қарздорлик бўйича кўп маротаба клубга юзланишади. Шартномаси тугагунга қадар пул ололмагач, жамоани тарк этганда, қарздорлик юз фоиз ҳал бўлмаганда юзага чиқиб келади. 

- Клубларга қандай чора кўрилади? Уларга қандай санкциялар қўлланилиши мумкин?

- ЎФАда 16 январь куни клуб раҳбарлари билан катта йиғилиш кутилмоқда. Шундан сўнг қандай санкциялар қўлланилиши, чоралар аниқ бўлиши мумкин.

- Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг устун тарафлари нимада? Яхши натижа қайд этиш қайси омилларга боғлиқ?

- Легионерларимиз, маҳаллий футболчилар мураббийнинг кўрсатмалари асосийда бир оила бўлиб ҳаракат қилишса, мақсадга мувофиқ бўлади. Асосийси ишонч. Барчамиз терма жамоамизга ишонишимиз керак. Аввалги натижаларни янгилаш, катта мақсадларни қўйиш вақти келди. Буни футболчилар ҳам ўзи ҳис қилиб турибди.

- Осиё Кубогида жамоавий ўйинми ёки индивидуал ҳаракатлар муҳим рол ўйнайди?

-Менимча, жамоавий ўйинимиз асосий планга чиқишини кутяпман. Юқорида айтганимдек, айрим паллаларда индивуидуал маҳорат ҳам керак бўлади. Лекин юқори мақсадни кўзлаган жамоалар ўйинни жамоавий услубда қуради.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика