UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  11 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7

Остон Ўрунов Эрон чемпионатининг энг қиммат ўйинчисига айланди, рўйхатда Машарипов ҳам бор Янгиликлар

Остон Ўрунов Эрон чемпионатининг энг қиммат ўйинчисига айланди, рўйхатда Машарипов ҳам бор

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Персеполис" жамоаси вингери Остон Ўруновнинг "Transfermarkt" порталидаги трансфер нархи 150 фоизга ошди.

Янгиланган рўйхатда Остоннинг нархи 2.5 миллион евро деб кўрсатилган. Кейинги поғонада унинг жамоадоши Ҳуссайн Канани 2.2 млн евро. Учинчи ўринда 1.8 млн евро билан "Тракторсози"нинг португалиялик ўйинчиси Рикарду Алвеш. Эрондаги яна бир ҳамюртимиз Жалолиддин Машариповнинг трансфер нархи 1.7 млнга кўтарилди ва у тўртинчи энг қиммат ўйинчи бўлиб олди.


Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги рўйхатда О.Ўруновнинг нархи 1 млн евро, Ж.Машариповнинг нархи эса 1.5 млн эди.


Остон Эрон чемпионатида 13та ўйинда рақиблар дарвозасига 6та гол урди ва жамоасининг чемпионликни қўлга киритишида жуда катта ҳисса қўшди.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика