UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  23 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0

Қаршида дуранг қайд этилди: "Насаф" - "Пахтакор" 1:1 Янгиликлар

Қаршида дуранг қайд этилди: "Насаф" - "Пахтакор" 1:1

Қаршида 19-турнинг энг марказий учрашуви бўлиб ўтди.
Мана шу ерда ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин бўлди.

Учрашувни иккала томон эхтиёткорлик билан бошлашди. 17-дақиқада Мақсуд Каримов ҳисобни очди - 1:0. 32-дақиқада ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни Искандеров тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 38-дақиқада "Насаф"нинг тезкор ҳужуми. Илҳом Юнусовнинг чамаси 22 метрлардан узоқ бурчакка йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 41-дақиқада Сайфиев жамоадоши Алланиязовни деярли бирга бир вазиятга чиқарди. Азаматнинг 18 метрлардан яқин бурчакка йўллаган зарбаси ўхшамади. Биринчи бўлим ўз якунига етди.

Танаффус вақтида Мақсуд Каримов ва Темурхўжа Абдуҳолиқовга қизил карточка кўрсатилган. Шунингдек захирадаги Мурод Холмуҳамедов ҳам қизил карточка олган.

Иккинчи бўлим давом этмоқда. 54-дақиқада Станислав Андреевнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан сўнг тўпни Элдорбек Суюнов қийинчилик билан қайтарди. 71-дақиқада ҳисоб тенглашди, Дилшод Шарофетдинов бу вазиятда рақиб жарима майдони ичидаги пала-партишликдан фойдаланди - 1:1. Ўйин мана шу ҳисоб билан тугади.

«Насаф» (Қарши) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:1 (1:0)
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Р. Ғопуров (Наманган), О. Абдувасилов (Тошкент), В. Серазетдинов (Тошкент)
Голлар: Мақсуд Каримов 17, - 1:0. Дилшод Шарофетдинов 71, - 1:1.
«Насаф»:  25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов. 5. Ботир Қораев, 14. Лазиз Убайдуллаев, 15. Зокир Абдуллаев, 17. Артур Геворкян, 20. Эркин Бойдуллаев, 27. Илҳом Юнусов, 32. Ҳамза Каримов, 34. Фарруҳ Сайфиев (88. Самандар Шодмонов? 75), 41. Азамат Алланиязов (3. Раҳматилла Бердимуродов, 46).
Захира: 1. Михаил Наумов, 23. Шерзож Аъзамов, 29. Улуғбек Дадабоев, 42. Нажмиддин Нормуродов, 77. Суҳроб Неъматов.
«Пахтакор»: 12. Александр Лобанов, 4. Боян Миладинович (28. Станислав Андреев, 46), 5. Акбар Исматуллаев, 7. Кахи Махарадзе, 9. Темурхўжа Абдуҳолиқов, 15. Жамшид Искандеров, 19. Игорь Сергеев (26.Дилшод Шарофетдинов, 30), 23. Александр Мерзляков, 24. Даврон Ҳошимов, 29. Владимир Козак, 34. Ойбек Қиличев (55. Анвар Ражабов, 65).
Захира: 1. Никита Рибкин, 6. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 10. Жора Оганесян, 38. Аббос Махситалиев.
Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов 15,Кахи Махарадзе 51, 
Четлатишлар: Мақсуд Каримов 45, Темурхўжа Абдуҳолиқов 45, Мурод Холмуҳамедов 45.
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика