UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  9 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  4 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  31 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2

Қани энди... Янгиликлар

Қани энди...

Теглар :  Янги йил
Яна бир неча соатдан кейин янги, 2017 йил эшигимизни тақиллатиб кириб келади.

Бу йил футболимиз турли туман воқеаларни кўрди. Яхшилик ҳам бўлди, дил хиралик ҳам. Адолату, адолатсизликлар. Бўлар иш бўлди, йиллар давомида бўлиб келаётган бу каби иллатларни бирданига йўқотиб бўлмайди. Аммо биз, 2017 йилни янги оқ қоғоздан бошлаш имкониятига эга бўлиб турибмиз.

Қани энди... Стадионларимиз тўлиб тошса. Барча ўйинлар тенг курашлар остида, шиддатга бой бўлса...

Қани энди...  Юртимизга сифатли легионерлар кириб келса-ю, рақобат ошса. Футболчиларимиз ўз устиларида қўшимча ишласалар...

Қани энди... Барча ўйинлар “Спорт ТВ”да тўғридан – тўғри эфирга узатилса, клублар ўз матбуот хизматларига жиддий эътибор қаратишса...

Қани энди... Келишилган ўйинлар бўлмаса, учга-уч, тотализатор, олди сотдилар тўхтаса, бир мазза қилсак...

Қани энди... Фақат муаммолар ҳақида эмас, тўлқинланиб ажойиб ўтган тур ўйинлари ҳақида мунозаралар ўтказсак...

Қани энди... Футболчилар камида икки йиллик шартномага имзо чексалар-у, мураббийлар росмана ўз устида ишласалар...

Кани энди... Олий лига ҳакамларининг бари Равшан Эрматовдек бўлиб қолса...

Қани энди... Сайтимизда ҳамма иноқ бўлса, бир-бири билан футболни деб уришмаса, аввало оиласи учун яшаса, юртимизни равнақига ҳизмат қилса...


Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика