UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  3 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0 22:35Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади"  3 22:25АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  0 22:00Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  67 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  21 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  187 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  8 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12

Қадрланмаган қадрлилар Янгиликлар

Қадрланмаган қадрлилар

Тунда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвадан Тошкентга қайтиб келди.

Жаҳон чемпионати-2021даги иштирокини нимчорак финалда Эронга қарши 8:9 ҳисобидаги мағлубият билан якунлаган жамоамиз Вильнюс - Истанбул - Тошкент йўналиши бўйлаб тун ярмидан оққанда пойтахтимизга етиб келишди.

ФОТО  ЖЧ-2021. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди ГАЛЕРЕЯ

Мундиалда футзалчиларимиз мухлислар меҳрини қозона олишди. Тўғри, биз унда бор йўғи битта ғалабани қўлга киритдик. Лекин, Россия ва Эрон билан ўйинлар, ундаги мағлубиятлардан кейин ишқибозлар йигитларни бирдек олқишлашди. Улар шунчалик муносиб ўйин кўрсатишдики, ҳатто мағлубиятдан кейин ҳам олқиш олишда давом этишмоқда.


Футзалчиларни кутиб олиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига уларнинг оила аъзолари, мухлислар ва ОАВ вакиллари чиқишди. Бир қарашда ҳаммаси ажойибдек...

Лекин, негадир аэропортда ЎФА раҳбариятидан фақатгина бош котиб Аваз Максумов бор эди. Бўлдими?

Футзалчиларимиз юртимиздан учиб кетишаётганда уларни кузатиб қўйгани ҳеч ким чиқмаганди.


Лекин, Литвадаги ўйинлардан кейин кутиб олишга бошқача тайёргарлик бўлишини кутгандим. ЎФА раҳбарияти чиқишини, карнай-сурнай ва  гуллар билан кутиб олинишини кутгандим. Сабаби, бу йигитлар амалдаги ЖЧ финалчиси Россия ва амалдаги бронза медаллари соҳиби Эрон билан тенгма-тенг ўйин кўрсатиб беришди. Улар энди кўпчилик учун қадрлиларга айланишди. Аммо, ўша қадрлилар кеча ЎФА томонидан қадрланишмади. Футзалчилар мундиалдаги иштирок учун моддий рағбатлантирилиши турган гап. Аммо, аэропортда муносиб кутиб олиш бу умуман бошқа нарса. Ҳар қандай инсон қилган меҳнатлари қадрланишини кўришни хоҳлайди. Делегациямизнинг ҳар бир аъзосига бир боғламдан гул ва ҳеч бўлмаганда иккитадан карнай-сурнай қимматга тушмасди. Фақатгина бу нарсага эътибор қаратиш лозим эди холос.

Жаҳон чемпионатида 4та ўйиндан 3тасини ютқазганимиз рост, лекин изоҳларда ва ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрларга эътибор қаратинг. Уларнинг 99 фоизи ижобий ва йигитларни олқишловчи фикрлар. Шунча меҳр ва олқишга ўз меҳнати билан эришганларни чиройли қилиб кутиб олиш ҳам керак эди. Терма жамоамиз вакилларининг оила аъзолари, мухлислар ва кутиб олиш учун чиққан барча ОАВ вакилларига миннатдорчилик билдириб кетишни хоҳлардим.

Бошқа терма жамоаларимизни гуллар ва турли совғалар билан кутиб олишни қойиллатамиз. Футзалчилар ҳам шундай муносабатга муносиб.

2019 йил Олмалиқнинг АГМК футзал жамоаси Бангкокда ўтказилган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни олганидан кейин Тошкентга қайтиб келишганда клуб раҳбарияти уларни мана шундай тарзда кутиб олгани чиқишган. Ёқимли-а?!


Яхши ҳам аксар ўйинчиларни оила аъзолари гуллар билан кутиб олишди. Бўлмаса ким гул берарди уларга?


Шунга қарамай, футзалчиларимиз энг муҳим нарсага эриша олишди - мухлислар меҳри!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика