UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Ҳолод" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:18Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:59Эрон. Ўрунов ҳамда Юсупов жамоаларидан ишончли ғалаба  0 22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  15 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  8 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  86 21:24Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  30 20:54Пеп Гвардиола: "Биз чорак финалга муносиб эмасдик"  5 20:172026/27 йилги мавсумдан бошлаб Бундеслиганинг расмий тўпини Adidas ишлаб чиқаради  0 19:50Дибала "Атлетико"да Гризманнинг ўрнини эгаллаши мумкин  3 19:22"Ливерпуль" Дембеле учун 100 млн евро тўлашга тайёр  7 18:56"Ливерпуль" туркиялик футболчини Салоҳга ўринбосар деб билмоқда  1 18:35Суперлига. "Бухоро" – "Қизилқум". Таркиблар эълон қилинди   0 18:10Дэвид Мойес АПЛда ой мураббийига айланиб, Гвардиолага етиб олди  0

Қадрдон жамоалар тўқнашуви 7 йилдан сўнг яна "Истиқлол"га қайтмоқда. Бугун Фарғонада ким байрам қилади? Янгиликлар

Қадрдон жамоалар тўқнашуви 7 йилдан сўнг яна "Истиқлол"га қайтмоқда. Бугун Фарғонада ким байрам қилади?

Суперлиганинг 2-турида дерби давом этади.

Мавсумни бир хил натижа билан бошлаган жамоалар "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" "Истиқлол" стадионида майдонга чиқишади. 

Ўзаро учрашувлар 

Суперлига доирасида мухлислар Фарғона дербисига 30 маротаба гувоҳ бўлишган. Уларнинг 20 тасида "Нефтчи", 6 тасида "Қўқон-1912" ғалаба қозонган. Яна 4 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 73-19, "Нефтчи" фойдасига. Жамоалар ўртасидаги фақат 1 та ўйинда дарвозаларга тўп киритилмаган. "Шунқорлар" Суперлига доирасида сўнгги бор 2018 йил рақибини меҳмонда таслим қилишни уддасидан чиққан. Мурод Холмуҳаммедовнинг дубли жамоасига 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилган. Бу ҳозиргача жамоаларнинг "Истиқлол" стадионида кечган сўнгги учрашуви бўлиб турибди. Маълумот учун, 2022 йилги ўйинга Яйпандаги "Ўзбекистон" стадиони мезбонлик қилган эди. Демак, қадрдон клублар тўқнашуви 7 йилдан сўнг "Истиқлол"га қайтди. Виталий Левченко шу пайтгача мураббий сифатида расмий ўйинда бир маротаба "Қўқон-1912"га қарши жамоасини бошлаб тушган ва ғалаба қозонмаган (3:3).

"Нефтчи" – "Қўқон-1912" 0:2  

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Даврон Акмалов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Ойбек Юнусов.

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов 52, - 0:1. Мурод Холмуҳаммедов 60 пенальти, - 0:2.

"Нефтчи": Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Жалил Кимсанов (Дилёрбек Эрматов, ), Анвар Бердиев, Аброр Исмоилов, Ислом Тошпўлатов (Абдураҳмон Абдулҳақов, 65), Достон Абдураҳмонов (Ҳусниддин Ғофуров, 46), Бобур Юлдашев, Шодиёр Хожиматов, Шерзод Ҳакимов, Достон Турсунов

Захира: Фарруҳ Турдалиев, Жамшид Қобулов, Андрей Сидоров, Абдужамол Исроилов, Достонбек Тошматов, Хуршидбек Асқаралиев

"Қўқон-1912": Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов, Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов, Қувондиқ Рўзиев (Баҳодир Акрамов, 66), Суҳроб Бердиев, Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Дарко Гожкович (Беҳруз Саъдуллоев, 40), Жасур Ҳакимов (Муҳаммаданас Ҳасанов, ), Иқбол Маликжонов

Захира: Сарвар Каримов, Носирбек Отақўзиев, Фирдавс Асадов, Достонбек Мелиқўзиев, Марко Милич,


Илк тур хулосалари

"Қўқон-1912" Суперлигага қайтишини "Андижон"га қарши водий дербиси билан бошлади. Айтиш мумкинки, "шунқорлар" 21 асрда ҳали рақибига мағлуб бўлмаганди. Улар бу ишни яна бир бор давом эттиришди ва рақибига ғалаба қозонишига имконият қолдирмади. Умумий фонда бир-бирига муносиб жамоалар қарама-қаршилигига гувоҳ бўлдик, яъни услуб, ўйин ташкил қилиш борасида катта фарққа эга бўлмаган жамоалар ўйинида ҳисоб ҳам шунга яраша кўриниш олди, 1:1. Дейлик "бургутлар"нинг легионери Меҳановичнинг жарима зарбаси голга айланганида ўйиннинг бориши ўзгарарди. Ҳақиқий дурангга тортадиган баҳсни кўрдик дея оламан. 

"Нефтчи" шу куни "Бунёдкор"дан таркиб, футболчиларнинг маҳорати, тажрибаси борасида устун эди. Лекин бу ўйинда сезилгани йўқ, аксинча "қалдирғочлар" ўйин ташкил қилиш, тўпни назорат қилиш, позицон ҳужумлар борасида рақибидан яхшироқ ҳам кўринди. Виталий Левченко эса ярим ҳимояга урғу қаратилган таркибдан фойдаланди, Сайфиевнинг марказга кўчирилиши эса кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлди. "Бунёдкор"да олдинда Качорри яққол форвард сифатида гавдаланган бўлса, Амонов, Ашортиа ҳужумнинг кескинлашишида, олдинда комбинация ҳосил қилишга кўмаклашишди. Эътибор берсак, шу куни асосий таркибдаги 11 нафар футболчининг 6 нафари легионер эди. Қайсидир маънода Зейтуллаев ўзига ҳос таркибни танлади.  Дарвозада эса ўтган йилги ўйинларидан келиб чиқиб Ҳамидулло Абдунабиевни кутгандим. Биринчи бўлимдаги тенглик ҳисобда акс этди, 1:1. Иккинчи бўлим "Нефтчи"нинг голи билан бошланди, стандарт вазиятдан сўнг Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда мезбонлар бурчак зарбасидан гол урганди. Шундан сўнг фарғоналиклар ўйин тизгинини рақибга топширди, натижада "қалдирғочлар" 73-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 2:2. Бундан ташқари Луис Качоррида 2 та вазият дарвоза устуни ва тўсинига тегиши билан тугади. Футболда тўп билан эмас, тўпсиз ҳаракат қилган жамоа икки ҳисса қийналади. "Нефтчи" таркибида ўйинда тўлиқ доминатлик қиладиган, футбол ўйнайдиган ижрочилар жамланганига қарамай "Бунёдкор" бу устунликни йўққа чиқарди. 

Сўнгги расмий ўйин

"Қўқон-1912" – "Нефтчи" 3:3

Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Лочин Долимов

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Голлар: Шаҳзод Убайдуллаев (пенальти) 10, 0:1, Анвар Хожимирзаев  55, 1:1, Андрей Сидоров (Шоҳназар Норбеков) 57, 1:2, Лутфулла Тўраев (Иззатилла Абдуллаев) 75, 2:2, Суннатилла Абдуллажонов (Иззатилла Абдуллаев) 79, 2:3, Шоҳназар Норбеков (Санат Шихов) 84

"Қўқон-1912": 21.Ислом Абдуллаев, 7.Жамшид Ҳасанов, 8.Санъат Шихов, 10.Жавоҳир Сидиқов, 11.Шоҳназар Норбеков, 14.Авазхон Маматхўжаев ( 9.Андрей Сидоров, 50), 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 33.Иван Йосович, 70.Билолхон Тошмирзаев (27.Анвар Хожимирзаев, 46), 77.Мурод Холмуҳаммедов (с)

Захира: 1.Музаффар Абдуллаев, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Славко Лукич, 6.Дилшод Раҳматуллаев, 13.Сардор Азимов, 20.Муроджон Комилов, 22.Сардор Етовқўзиев, 

"Нефтчи": 69.Евгений Конюков, 4.Андрей Мишенко, 6.Сирожиддин Қўзиев (17.Абдуллоҳ Олимов, 90+8), 7.Ойбек Қиличев (77.Аброр Исмоилов, 46) 13.Лутфулло Тўраев (с), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Саламат Қуттибоев, 26.Алексей Ларин, 46.Шаҳзодбек Убайдуллаев ( 11.Иззатилла Абдуллаев, 46), 70.Аббосжон Ғуломов, 99.Улуғбек Ҳошимов (21.Муҳсинжон Убайдуллаев, (19, 9.Суннатулла Абдуллажонов)

Захира: 45.Акбар Тўраев, 22.Умар Аҳмадхзода, 31.Нодирхон Неъматхонов, 44.Дарко Станоевич, 

Огоҳлантириш: Лутфулла Тўраев ("Нефтчи") 13, Иван Йосович ("Қўқон-1912"), Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912") 47, Андрей Мишенко ("Нефтчи") 61

Четлатиш: Аббос Ғуломов  ("Нефтчи") 15


Тақвим. Кимда қандай рақиблар?

"Нефтчи" Фарғона дербисидан сўнг 29 март куни Қаршига "Насаф" майдонига сафар қилади, 5 апрель куни "Истиқлол" стадионига "Навбаҳор" ташриф буюради. "Қўқон-1912"ники бироз фарқ қилади. Баҳром Ҳайдаров шогирдлари 27 март куни уйда "Шўртан", 4 апрель куни Термизда "Сурхон", 12 апрель куни уйда "Бухоро" билан тўқнаш келади. Яъни кейинги 3 та рақибнинг 2 таси Про лигадан бирга кўтарилган жамоаларга қарши. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 мар 19:19:45
jonny5505
Кукон ютсин
   
14 мар 16:17:32
???? ???? ???? ???? ???? ???? ???? ???? ????
Бугун Нефтчига омад ёр бўлсин! Олға Нефтчи
   
14 мар 16:11:03
sardor
Зури ютсин, омад иккаласигаям!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика