UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  4 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  134 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

ПСВ мухлиси "Севилья" посбонига ҳужум қилди Янгиликлар

ПСВ мухлиси "Севилья" посбонига ҳужум қилди

Испан клуби дарвозабони вазиятга изоҳ берди.

"Севилья" дарвозабони Марко Дмитровичга Нидерландиядаги майдонда томошабинлардан бири ҳужум қилди.

Европа лигаси плей-офф босқичида доирасида ПСВ ва "Севилья" жамоалари ўзаро беллашди. Дастлабки ўйинда испанияликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Жавоб баҳсида эса Льюк де Йонг ва Фабио Сильванинг голлари Руд ван Нестелрой шогирдларига ғалаба тақдим этди, бироқ бу голлар кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлмади.

Мағлуб тараф мухлиси меҳмонларнинг 31 ёшли посбонига мушт туширган, бироқ дарвозабон ўзини ҳимоя қилиб, уни ерга йиқитган.

Шундан сўнг стюардлар томошабинни майдондан олиб чиқиб кетишди. Сербиялик посбон бу вазиятни қоралади: "Футболда бундай ҳолатларни гувоҳи бўлиш ҳеч қачон ёқимли бўлмайди. Ўйинчи бу каби ҳолатга дуч келмаслиги лозим. Тартибсизлик қилганлар жазоланади деб умид қиламан. Томошабин келиб ортимдан туртиб юборди. Менимча, у натижадан ғазабланган бўлса керак. У мени уришга ҳаракат қилди, мен эса хавфсизлик ходимлари келгунига қадар уни босиб туришга мажбур бўлдим".

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика