ПСЖнинг собиқ дарвозабони: "17 ёшимда Златанни бир қоп аҳлат деб атаганман"
07 апр 2021 00:40
Янгиликлар
ПСЖнинг собиқ дарвозабони: "17 ёшимда Златанни бир қоп аҳлат деб атаганман"
Бир вақтлар ПСЖда ўйнаган, айни дамда "Лилль" посбони Майкл Меньян форвард Златан Ибрагимович билан боғлиқ вазиятни ёдга олди.
"Менга Ибрагимович ёқади. У доимо башарага гапиради. Бир куни мен ҳам унинг юзига гапирдим. Ўшанда 17 ёшда эдим. Балки кимлар учундир бу нормал ҳолат бўлмагандир...
Бир куни машғулотларда у менга гол урди ва: "Бир қоп аҳлатга тенг дарвозабон", деб атади. Унинг навбатдаги зарбасини қайтардим ва: "Бир қоп аҳлатга тенг ҳужумчи" деб гапирдим. У менга ҳеч нима демади. Машғулот тугаганидан кейин кийим алмаштириш хонасида у менга: "Сен каби характерга эга йигитлар менга ёқади", деганди", - деди посбон.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар