ПСЖ Неймар ўрнига футболчи топиб қўйди

Aslanov Jasurbek
18 окт 2018, 17:27
ПСЖ раҳбарияти клубни тарк этиши мумкин бўлган Неймар ўрнига харид қилинадиган футболчини аниқлаб олди.

Маълумотларга кўра, Париж клуби бразилиялик ўринбосари сифатида "Атлетико" форварди Антуан Гризманни кўрмоқда. ПСЖ франциялик учун "матрасчилар"га 150 млн евро таклиф қилишга тайёр.

ПСЖ бу йўл билан ЖЧ-2018да Франция ҳужум чизиғида ҳаракат қилган Гризман ва Килиан Мбаппе жуфтлигини Париж жамоасида кўришмоқчи.

Олдинроқ, Неймар "Барселона"га қайтмоқчи эканлиги хабар қилинган эди.

"Барселона" ўзи сотиб юборган футболчини қайтармоқчи

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS