Прокурорлар Испания футбол федерациясининг собиқ раҳбари Луис Рубиалесни ҳибсга олиш учун ордер берди — Onda Cero
21 мар 2024 09:48
Янгиликлар
Прокурорлар Испания футбол федерациясининг собиқ раҳбари Луис Рубиалесни ҳибсга олиш учун ордер берди — Onda Cero
Испания прокуратураси Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) собиқ раҳбари Луис Рубиалесни ҳибсга олиш учун ордер берди, деб хабар беради Onda Cero.
Қайд этилишича, испаниялик ҳозирда Доминикан Республикаси ҳудудида.
Манбага кўра, ордер RFEF биносида Саудия Арабистони билан Испания Суперкубогини ўтказиш ҳуқуқи бўйича текширилган ҳужжатлардан сўнг берилган.
Аввалроқ тергов Испания миллий мураббийлик мактаби президенти ва собиқ футболчи Жерар Пикенинг собиқ раҳбар томонидан олиб борилган коррупцион бизнеслари ҳақидаги гаплардан сўнг бошланганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар