Про лига. "Хоразм" супергол эвазига "Истиқлол"ни мағлуб этди
23 мар 2021 18:08
Янгиликлар
Про лига. "Хоразм" супергол эвазига "Истиқлол"ни мағлуб этди
Учрашувнинг 25-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов ҳисобни очди - 1:0. Шундай қилиб Аҳмедов 2021 йилги Про лигада дастлабки гол муаллифига айланди.
Биринчи тайм сўнггида меҳмонларнинг ҳужумини Элёр Мамасолиев гол билан якунлади - 1:1.
58-дақиқада мезбонлар вакили Миржалол Қурбонов супергол муаллифига айланди - 2:1.
Шундай қилиб "Хоразм" мавсумни ўз майдонидаги ғалаба билан бошлади.
Про лига, 1-тур
23 март, сешанба
ХОРАЗМ – ИСТИҚЛОЛ - 2:1
Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Владимир Назаров
Голлар: Рўзимбой Аҳмедов 25, - 1:0, Элёр Мамасолиев 45, -1:1. Миржалол Қурбонов 58, - 2:1.
"Хоразм": 35.Ғайратжон Ўдаев, 3.Равшанбек Султанов, 5.Жасур Атажанов, 5.Темур Машарипов, 6.Фарруҳ Ҳайдаров, 8.Сардор Жаҳонов, 10.Темур Бекчанов, 17.Саиджамол Давлатжонов, 21.Миржалол Қурбонов, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 88.Аброр Хосинов.
Захира: 12.Элдорбек Шухратбеков, 7.Дадахон Юсупов, 9.Маъруфхон Муродов, 19.Ҳабибулла Матёқубов, 34.Маҳмуджон Қаландаров, 77.Ҳурматбек Юлдашев, 99.Шаҳзод Бешимов.
"Истиқлол": 21.Фарруҳ Турдиалиев, 2.Муҳаммадали Номозов, 5.Абдухолиқ Қурбонов, 7.Мансуржон Саидов, 9.Маликшох Расулов, 10.Элёр Мамасолиев, 20.Дилёрбек Ирматов, 22.Элбек Отақулов, 26.Жасур Қурбонов, 28.Ҳасан Йўлдошев, 91.Павел Смоляченко.
Захира: 12.Жасур Абдуллаев, 3.Ахрорбек Ўктамов, 6.Аббос Махсталиев, 8.Сардорбек Сотволдиев, 16.Мўйдинжон Мамазулумов, 18.Жавоҳирбек Расулов, 27.Исломжон Каримов.
Учрашувдаги барча голларни телеграмдаги каналимизда томоша қилиш мумкин: ГОЛЛАРНИ КЎРИШ
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар