UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  4 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  2 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   2 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  6 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  11 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3

Про-Лига иштирокчиси "Турон" жамоаси ҳақида Янгиликлар

Про-Лига иштирокчиси "Турон" жамоаси ҳақида

Теглар :  ПРО-лигаТурон
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг "Турон" жамоаси жорий мавсумдан Про-Лига мусобақалари иштирокчисига айланди.

Ўз олдига юксак мақсадларни қўяётган жамоа янги мавсумга кўтаринки руҳда тайёргарлик кўрмоқда. Тажрибали мураббий Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги "Турон" жамоаси уй учрашувларини Яйпан шаҳарчасининг "Конизар" ўйингоҳида ўтказилади.

Про-Лига сари босиб ўтилган йўл

2018-йилги футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилигида иштирок этган "Турон" жамоаси якунда биринчи ўринни эгаллаб, турнирнинг бош совринини қўлга киритди.

Яйпанликлар Фарғона вилояти биринчилигида жами 22 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 22 тасида ғалаба қозондилар, 2 та учрашувда дуранг натижа қайд этилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, "Турон" жамоаси мазкур турнирда умуман мағлубиятга учрамаган холда жами 68 очко жамғара олдилар. Тўплар нисбати - 64:16.



Янги мавсумга тайёргарлик

2019-йилги Про-Лига мусобақаларига тайёргарлик кўраётган "Турон" жамоаси қишки йиғин давомида Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги" мусобақасида ҳам фаол иштирок этдилар. Мазкур мусобақада "Нефтчи", "Қўқон 1912", "Истиқлол" каби кучли жамоаларга қарши учрашувлар ўтказилганлиги "Турон" жамоасига катта тажриба мактаби бўлиб хизмат қилди деб айтиш мумкин.

Шунингдек жамоа янги мавсумга тайёргарлик олдидан бир қатор халқаро ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга тушиб улгурди. Жорий йилнинг 17-март санасидан "Турон" жамоаси Тожикистонда ўтказилган футбол бўйича халқаро мусобақада иштирок этиши режалаштирмоқда.


Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика