UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  2 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  9

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. Тўпурарлар пойгасида нима гап? Янгиликлар

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. Тўпурарлар пойгасида нима гап?

ПРО-Лиганинг “А” гуруҳида юзага келган тўпурарлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этгандик.

ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳига ҳам назар ташлайдиган бўлсак, бу ерда ҳам ўзига яраша жиддий кураш кечаётганини кўриш мумкин. Хусусан давралар оралиғида “Динамо”дан “Шердор”га кўчиб ўтган Марадона Сафаров 19та гол уриб, шахсий кўрсаткичлар бўйича пешқадамлардан бирига айланиб олди.

Шунингдек у билан бир хил натижа кўрсатиб келаётган Орипхўжа Абдухолиқов билан Шохжаҳон Аббосовнинг ҳам мавсум тўпурари бўлиш учун иштахаси ёмон эмас.
Жумладан, “Зомин” ҳужумчиси бўлган Аббосов ҳудди Марадона сингари деярли ҳар бир учрашувда майдонни голсиз тарк этаётгани йўқ.

Уларнинг энг яқин таъкибчиси шубҳасиз “Лабса” ҳужумчиси Баҳром Нарзуллаевдир. Бухоролик 25 ёшли футболчи ҳисобида ҳозирча 16та гол мавжуд. Мухлислар яхши билишса керак, Нарзуллаев мавсумни аввалига “Ғиждувон” таркибида бошлаганди ва у ерда ўз активига 6та тўп ёздириб қўйишга эришди. “Лабса” сафида эса Баҳром яна 10та гол уриб, тўпурарлар пойгасига қўшилди.

Кўрамиз, бу борада кимнинг кўпроқ омади чопар экан.

Булардан ташқари “Нурафшон”нинг яна бир тўпурар ҳужумчиси Фарруҳ Шотурсуновнинг ҳам мавсум тўпурари бўлишга имконияти мавжуд. Ўз вақтида Олий лиганинг бир нечта жамоаларида ўйнаб, маҳоратини оширган Шотурсунов бу йил мавсум тўпурари бўлиши учун астойдил харакат қилаётгани кўриниб турибди.

Кўриб турганингиздек, “Б” гуруҳида тўпурарлар пойгаси айни авжига чиқди.

Сизнингча бу борада ғолиблик қайси футболчига насиб этади?


Футболчи

Жамоаси

Голлар

Пен.

Марадона Сафаров

“Шердор”

19

(1)

Орифхўжа Абдухолиқов

“Нурафшон”

19

(2)

Шохжаҳон Аббосов

“Зомин”

19

(2)

Баҳром Нарзуллаев

“Лабса”

16


Фарруҳ Шотурсунов

“Нурафшон”

15

(2)

Абдулла Набиев

“Шердор”

12


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика