UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  0 19:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 0:2 (матнли трансляция)  234 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  0 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  25 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  10 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. Тўпурарлар пойгасида нима гап? Янгиликлар

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. Тўпурарлар пойгасида нима гап?

ПРО-Лиганинг “А” гуруҳида юзага келган тўпурарлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этгандик.

ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳига ҳам назар ташлайдиган бўлсак, бу ерда ҳам ўзига яраша жиддий кураш кечаётганини кўриш мумкин. Хусусан давралар оралиғида “Динамо”дан “Шердор”га кўчиб ўтган Марадона Сафаров 19та гол уриб, шахсий кўрсаткичлар бўйича пешқадамлардан бирига айланиб олди.

Шунингдек у билан бир хил натижа кўрсатиб келаётган Орипхўжа Абдухолиқов билан Шохжаҳон Аббосовнинг ҳам мавсум тўпурари бўлиш учун иштахаси ёмон эмас.
Жумладан, “Зомин” ҳужумчиси бўлган Аббосов ҳудди Марадона сингари деярли ҳар бир учрашувда майдонни голсиз тарк этаётгани йўқ.

Уларнинг энг яқин таъкибчиси шубҳасиз “Лабса” ҳужумчиси Баҳром Нарзуллаевдир. Бухоролик 25 ёшли футболчи ҳисобида ҳозирча 16та гол мавжуд. Мухлислар яхши билишса керак, Нарзуллаев мавсумни аввалига “Ғиждувон” таркибида бошлаганди ва у ерда ўз активига 6та тўп ёздириб қўйишга эришди. “Лабса” сафида эса Баҳром яна 10та гол уриб, тўпурарлар пойгасига қўшилди.

Кўрамиз, бу борада кимнинг кўпроқ омади чопар экан.

Булардан ташқари “Нурафшон”нинг яна бир тўпурар ҳужумчиси Фарруҳ Шотурсуновнинг ҳам мавсум тўпурари бўлишга имконияти мавжуд. Ўз вақтида Олий лиганинг бир нечта жамоаларида ўйнаб, маҳоратини оширган Шотурсунов бу йил мавсум тўпурари бўлиши учун астойдил харакат қилаётгани кўриниб турибди.

Кўриб турганингиздек, “Б” гуруҳида тўпурарлар пойгаси айни авжига чиқди.

Сизнингча бу борада ғолиблик қайси футболчига насиб этади?


Футболчи

Жамоаси

Голлар

Пен.

Марадона Сафаров

“Шердор”

19

(1)

Орифхўжа Абдухолиқов

“Нурафшон”

19

(2)

Шохжаҳон Аббосов

“Зомин”

19

(2)

Баҳром Нарзуллаев

“Лабса”

16


Фарруҳ Шотурсунов

“Нурафшон”

15

(2)

Абдулла Набиев

“Шердор”

12


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика