UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  0 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  5 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 3-турнинг тезкор голи ва бошқалар ҳақида Янгиликлар

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 3-турнинг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

Теглар :  ПРО-лигаМашъал
ПРО-Лиганинг якунига етган 3-тур ўйинларига кўра, қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

Навбат, голларга етиб келди. Футболда голлар ўзига яраша жозиба бағишлайди. Стадионга келган ҳар қандай ишқибоз севимли жамоасидан голлар кутади. Аммо гол уриш ҳар доим ҳам осонликча амалга оширилмаслиги ҳам турган гап.

ПРО-Лиганинг “А” гуруҳидаги 4та ўйинда жами 11та гол қайд этилди. Шундан 4тасини мезбонлар киритган бўлса, қолган 7та тўп меҳмон жамоалар ҳисобига ёзилди. Бундан кўриниб турибдики, меҳмонларда сермаҳсуллик нисбатан юқори бўлди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида 4та гол қайд этилди. Иккинчи бўлимда сермаҳсуллик ортди ва мухлислар яна 7та голга гувоҳ бўлди.

Турнинг энг тезкор голи 4-дақиқада қайд этилди. “Андижон” ҳужумчиси Шаҳбоз Жумабоев “Хоразм” дарвозасига тезкор тўп киритиб, жамоасининг ғалабасига салмоқли ҳисса қўшди.
Аксинча ушбу турда энг сўнгги гол дея 90+3-дақиқада “Орол” дарвозасига киритилган тўп қайд этилди. “Сурхон” ҳужумчиси Низом Норов ушбу голга муаллифлик қилди.
3-турда энг кўп гол урган жамоа “Сурхон” бўлди. Термизликлар сафарда “Орол” дарвозасига 4та тўп киритди. Нукусликлар эса аксинча ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа бўлди.

Ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган жамоалар – “Истиқлол” ва “Машъал” бўлди. Эътиборлиси ушбу жамоалар сафарда ўйнаган бўлишларига қарамай, ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади.

3-тур ўйинларини бошқариб борган ҳакамларнинг учтаси пенальти белгилашга қарор қилди. Ундан иккитаси аниқ амалга оширилган. Хусусан “Орол” ҳужумчиси Наврўзбек Ҳаипов “Сурхон” дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик нуқтадан адашмади. Шунингдек “Истиқлол” сардори Абдухолиқ Қурбонов сафарда “Норин” дарвозасини пенальтидан ишғол этиб, жамоасига уч очко келтирди. Самарқандда кечган “Динамо” – “Машъал” ўйинида бош ҳакам Аскер Нажафалиев учрашувнинг 28-дақиқасида мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Ундан “газчилар” етакчиси Сардор Раҳмонов аниқ фойдалана олмаган. Аммо шунга қарамай, марказий ҳимоячи кейинроқ “Динамо” дарвозасини аниқ нишонга олди. Эътиборлиси унинг голи “Машъал”га сафарда ғалаба келтирди.

3-турда битта автогол кузатилди. “Орол” ҳимоячиси Ислом Сейтназаров “Сурхон”га қарши баҳснинг биринчи бўлимида кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди. Бу эса меҳмонларнинг танаффусга ғалаба билан чиқиб кетишига замин яратди.

Ушбу турда дублга эришган футболчилар 2тани ташкил қилди. “Андижон” ҳужумчиси Шаҳбоз Жумабоев “Хоразм” билан ўйиннинг биринчи таймида икки бор ишғол этишга эришди. “Сурхон” футболчиси Низом Норов ҳам сафарда “Орол” дарвозасига 2та гол уриб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.  

3-турда гол урган футболчилар
1. Наврўз Ҳаипов (пен) – “Орол”.
2. Ислом Сейтназаров (автогол) – “Орол”.
3. Фарҳод Тожиев – “Сурхон”.
4. Низом Норов (2та) – “Сурхон”.
5. Абдухолиқ Қурбонов (пен) – “Истиқлол”.
6. Шаҳбоз Жумабоев (2та) – “Андижон”.
7. Суннатилла Мамадалиев – “Андижон”.
8. Қадамбой Нурметов – “Хоразм”.
9. Сардор Раҳмонов – “Машъал”.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика