Про лига. 3-тур статистикаси
26 мар 2022 12:54
Янгиликлар
Қуйида якунига етган ўйинларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
ЎЙИНЛАР
- Турнинг 5та учрашуви тўлиқ ўтказилди.
- Тўртта ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келган.
- Фақатгина битта учрашувда меҳмон жамоа муваффақият қозонган.
- 3-турда бирорта беллашув дуранг билан якунланмади.
- Турнинг марказий учрашувида “Бухоро” ва “Турон” беллашди ва Ҳаким Фузайлов шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Зомин” – “Шўртан” – 2:1
“Бухоро” - “Турон” – 2:1
“Арал Самали” – “Ғиждувон” – 2:1
“Янгиер-қурувчи” – “Машъал” – 0:1
“Хоразм” – “Андижон” – 3:0
ГОЛЛАР
- 2-турнинг 5та ўйинида жами 13та гол қайд этилди. Бу ўтган турга нисбатан 6та кўп деганидир. 2-турда дарвозаларга 7та тўп киритилганди.
- Ҳар бир учрашувга ўртача, 2,6 тадан гол демакдир.
- Мезбон жамоалар киритган голлар сони 9та.
- Меҳмонлар ҳисобидаги голлари сони 4та.
- Ўйинларнинг биринчи бўлимида киритилган голлар сони 7та.
- Қолган 6та тўп эса иккинчи таймда киритилган.
- Турнинг энг тезкор киритилган голи 1-дақиқага тўғри келади. “Бухоро” футболчиси Собит Синдаров “Турон” дарвозасини ишғол қилди.
- Аксинча энг сўнгги дақиқада киритилган гол “Хоразм” – “Андижон” ўйинида қайд этилди. 90+3-дақиқада мезбонлар аъзоси Сарвар Жуманиёзов меҳмонлар дарвозасига тўп йўллади.
- 3та пенальти! Ўтказилган 5та ўйинда 3та пенальти белгиланди. Бундан “Зомин”, “Шўртан” ва “Турон” футболчилари унумли фойдаланди.
- 3-турда 2та жамоа ўз дарвозаси дахлсизлиги сақлаб қолди. Булар “Машъал” ва “Хоразм”
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
- Ушбу турнинг 5та ўйинида жами 18та сариқ карточка қайд этилган.
- Бу ҳар бир учрашувга ўртача 3,6тадан огоҳлантириш демакдир.
- Мезбон жамоалардан 7 нафар футболчи сариқ карточка билан сийланган.
- Қолган 11та огоҳлантириш эса меҳмон жамоа ўйинчиларига ёзилган.
- Учрашувларнинг биринчи бўлимида 8та ўйинчи огоҳлантирилган бўлса, иккинчи таймга бориб бу борада кўрсаткич бироз ортган. Яъни 10 нафар футболчи сариқ карточка билан жазоланган.
- Қўполликларга бой тарзда кечган ўйин деб – “Зомин” – “Шўртан” учрашувини айтиш лозим. Бош ҳакам мезбонлардан икки нафар ўйинчига меҳмонлардан эса беш нафар футболчига сариқ карточка кўрсатган.
- Турнинг энг интизомсиз жамоаси сифатида “Шўртан”ни кўрсатиш мумкин. Ғузорликларнинг 5 нафар футболчиси сариқ карточка олди.
- “Турон”, “Арал Самали” ва “Андижон” жамоалари футболчилари 3-тур учрашувларида бирорта сариқ карточка олмаган ҳолда бошқаларга намуна бўла олди.
- 3-турда ҳам бирорта футболчига қизил карточка кўрсатилгани йўқ.
МУХЛИСЛАР
- 3-турнинг 5та ўйинига жами 3361 нафар томошабин ташриф буюрган. Бу аввалги икки турга қараганда анча кам.
- Ҳар бир учрашувга ўртача 672,2та мухлис демакдир.
- “Хоразм” бу борада пешқадамлик қилди. “Андижон”га қарши кечган ўйинга жами 987 нафар ишқибоз қадам ранжида қилган.
* Аксинча энг паст кўрсаткич "Бухоро" - "Турон" учрашувида қайд этилди. Атиги 231 нафар мухлис ташриф буюрган.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
“Зомин” – “Шўртан” – 2:1. 670 томошабин.
“Бухоро” – “Турон” – 2:1. 231 томошабин.
“Арал Самали” – “Ғиждувон” – 2:1. 487 томошабин.
“Янгиер-қурувчи” – “Машъал” – 0:1. 986 томошабин.
“Хоразм” – “Андижон” – 2:1. 987 томошабин.
ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
13-тур. 26 март (шанба)
“Машъал” – “Хоразм”
“Турон” – “Ғиждувон”
27 март (якшанба)
“Андижон” – “Арал Самали”
“Шўртан” - “Янгиер-қурувчи”
“Бухоро” – “Зомин”
Фикрлар