UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  1 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  10 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  2 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  167 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3

Превью. «Ёзёвон Лочинлари» - «Зомин» Янгиликлар

Превью. «Ёзёвон Лочинлари» - «Зомин»

Эртага Ўзбекистон Биринчилиги-2016 мусобақаларига старт берилади.

Бунда Ёзёвон шахрининг “Ёзёвон Лочинлари” жамоаси ўз уйида Зоминнинг “Зомин” жамоасини қабул қилади.

Жамоалар ўзаро учинчи бор тўқнаш келишмоқда. Биринчи бор бу икки клуб Ўзбекистон Биринчилиги-2015 мусобақаларда учрашган эди. Ўшанда иккинчи босқич 3-тур доирасидаги учрашувда тўқнаш келишганди, жамоалар Ёзёвонда ўтган учрашув 3-3 хисобида дурранга имзо чекишган бўлса, худди шу босқичнинг 14-турида жамоалар Зоминда учрашишди. Қизиқарли ва жиддий баҳсларга бой бўлган учрашув ҳам 1-1 ҳисобида дуррунг қайд этилди. Икки учрашув натижасига кўра ҳам ғолиб жамоа аниқланмади. Бу ўз-ўзидан жамоаларнинг имкониятлари тенглигидандир. Ғолиб жамоани бу йилги мусобақалар давомида билиб оламиз.  

Демак, бу йилги мусобақаларга иккала жамоа ҳам жиддий тайёргарлик кўрган ҳолда мусобақаларни бошлашмоқда. Кўрамиз Олий лига сари биринчи қадамни қайси жамоа ғалаба билан бошлар экан.

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.
Имкониятлар: 30/40/30

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
2015 ЙИЛ
Иккичи босқич
3-тур. 23 август (якшанба)
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Зомин» (Зомин) – 3:3. 2531 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Шукруллаев (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент),
Ф. Ёрмуҳамедов (Тошкент), Д. Курчиев.
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).
Голлар: Х. Буватаев (9), У. Хошимов (24), Д. Холматов (35) - Э. Каримов (70), М. Фозилов (90, автогол), Д. Тошматов (90+4, пенальти).
90+3 дақиқада И. Бийтураев («Зомин») пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

14-тур. 27 октябрь (сешанба)
«Зомин» (Зомин) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – 1:1. 1642 томошабин.
Ҳакамлар
: Ф. Нарсафаров, Ш. Раджабов, Ш. Рахматов, Ш. Файзиев.
Назоратчи: Х. Мухтаров.
Голлар: Э. Каримов (45) – Б. Махтиралиев (14).
Огоҳлантиришлар: А. Абдулхақов (21), Б. Мирзамурадов (30), Д. Марипов
(ҳаммаси «Зомин», 90).
Четлатиш: А. Абдулхақов (36) – Б. Расулов (38).


Ўзбекистон Биринчилиги-2016
1-тур. 3 апрель (якшанба)
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Зомин» (Зомин)
Ҳакамлар:
А. Шукуруллаев (Тошкент ш.), С. Сиразов (Тошкент вил.),
Х. Ўролов (Тошкент вил.)
Назоратчи: Ф. Хасанов (Наманган)

Акмал Рахматуллаев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика