UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  3 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  23 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  35 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0

Превью. "Шўртан" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Шўртан" - "Насаф"

Қашқадарё дербисида "Шўртан" Ғузорда "Насаф"ни қабул қилади.
«Шўртан» (Ғузор) – «Насаф» (Қарши)
26 апрель 2015. Ғузор. "Шўртан" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Б.Намозов, А.Цапенко, О.Абдувасилов, Н.Қосимов.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

“Шўртан” ва “Насаф” олий лигада 18 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 12тасида қаршиликлар ғолиб бўлишган. Битта ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Шўртан” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Насаф” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Шўртан” дарвозасига 40та тўп киритган, ғузорликлар эса “Насаф” дарвозасига 20та гол уришган. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 37 очко ишлаб олишган бўлишса, “Шўтан” 16 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг олий лигада бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:0 ни ташкил қилади. “Шўртан”нинг йирик ғалабаси эса 3:2 бўлиб турибди.

2013 йилги мавсумда биринчи давранинг 5-турида Қаршида бўлиб ўтган баҳсда “аждарлар” йирик ғалабага эришишган. “Насаф” сафида Илҳом Шомуродов дублга эришган бўлса, Артур Геворкян битта гол урганди – 3:0. Иккинчи даврада ҳам “аждарлар” йирик ғалабага эришишган. Азамат Алланиёзов ва Артур Геворкян иккитадан гол уришган. Азиз Ғуломхўжаев “Шўртан” сафида ягона жавоб тўпини киритган – 1:4.

Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
18.10.2013 «Шўртан» - «Насаф» 1:4
11.05.2012 «Шўртан» - «Насаф» 2:3
06.08.2011 «Шўртан» - «Насаф» 2:1
31.10.2010 «Шўртан» - «Насаф» 1:0
09.11.2009 «Шўртан» - «Насаф» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Шўртан” Ғузорда бўлиб ўтган ўйинларда 5 марта муваффақиятга эришган. “Насаф” эса сафарда 4 бор 3 очкога эга бўлган. Ғузорда бу жамоалар ўртасида умуман дуранг кузатилмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика