Превью. "Қўқон-1912" - "Локомотив"
30 май 2016 09:00
Янгиликлар
Превью. "Қўқон-1912" - "Локомотив"
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Локомотив» (Тошкент)
30 май 2016. Қўқон. "Марказий" стадион. 17:30
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), О. Жумаев (Навоий), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.
“Қўқон-1912” ва “Локомотив” клублари олий лигада фақат икки бор тўқнаш келишган. Иккала баҳс ҳам 2015 йилда бўлиб ўтган. Тошкентда кечган учрашувда Темурхўжа Абдухолиқов томонидан урилган гол “темирйўлчилар”га ғалаба келтирган – 1:0. Қўқондаги учрашувда меҳмонлар Темур Кападзе ва Санжар Шоаҳмедов томонидан урилган голла эвазига олдинга чиқиб олишганди. Бунга баҳс охирида Отабек Ҳайдаров иккита голи билан жавоб берганди – 2:2.
“Қўқон-1912” бу мавсумда 9та учрашувнинг 2тасида ғолиб бўлди ва 7 марта имкониятни бой бериб қўйди. 4та гол уриб ўз дарвозасидан 19та гол олиб чиқди. Олти очко тўплаган қўқонликлар мусобақа жадвалининг 14-поғонасида боришмоқда.
“Локомотив” 8та ғалаба ва 1та дуранг қайд этиб 25 очко билан чемпионатда “Бунёдкор” билан бирга пешқадамлик қилмоқда. “Темирйўлчилар” 23та тўп киритиб 5та гол ўтказиб юборишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар