UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  1 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  3 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  2 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  19 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  75 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9

Превью. "Қизилқум" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Бухоро"

Теглар :  ҚизилқумБухоро
Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган энг сўнгги учрашувда "Қизилқум" ва "Бухоро" ўзаро тўқнаш келишади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Бухоро» (Бухоро)
30 апрель 2016. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Д. Мухтаров (Тошкент).
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

“Қизилқум” ва “Бухоро” олий лигада 30 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 16тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. 4та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Бухоро” ҳисобида 10та ғалаба мавжуд.

“Бухоро” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 35та тўп киритган, навоийликлар эса “Бухоро” дарвозасига 49та гол уришган. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 34 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 52 очкони қўлга киритган. “Бухоро”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса - 5:0.
 
2015 йил биринчи даврада "Қизилқум" сафардан ғалаба билан қайтган. Учрашувдаги ҳисобни майдон эгалари вакили Евгений Кочнев очганди. Иккинчи бўлимда Баҳриддин Ваҳобов ва Фаррух Ҳайдаров тўп киритиб Навоий клубига иродали ғалабани келтирганди - 1:2. Навоийда эса Баҳриддин Ваҳобовнинг ягона голи “Қизилқум”нинг ғалабасини таъминлаган эди – 1:0.

Навоийда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.05.2014 «Қизилқум» – «Бухоро» 1:1
23.10.2013 «Қизилқум» – «Бухоро» 2:0
14.04.2012 «Қизилқум» – «Бухоро» 1:0
02.04.2011 «Қизилқум» – «Бухоро» 0:0
25.04.2009 «Қизилқум» – «Бухоро» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” мезбонлик қилган ўйинларда уч марта дуранг қайд этилган. 8 марта “Қизилқум” зафар қучган бўлса, 3та ўйинда “Бухоро” сафарда бўлишига қарамай рақибдан устун келган.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика