UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  8 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1

Превью: "Пахтакор" - "Динамо" Янгиликлар

Превью: "Пахтакор" - "Динамо"

26 октябрь куни олий лиганинг 27-турида "Пахтакор" Тошкентда "Динамо" билан ўйнайди.


Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги "Динамо" айни пайтда олий лигада ўрнини сақлаб қолиш учун кураш олиб боряпти. Самарқандликлар ҳар бир беллашувда ўзлари учун муҳим саналган очкони қўлга киритишга интилишмоқда. Бу жамоа осонликча таслим бўлмаслиги табиий ҳол.

Жамоалар олий лигада 43 бор тўқнаш келишган. "Пахтакор" 34 ўйинда ғолиб бўлган, "Динамо" 5 марта ғалаба қозонган. 4 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида катта устунлик "Пахтакор" томонида - 86:22.

Жамоамиз Тошкентда бўлиб ўтган 21та ўйиннинг 20тасида зафар қучган. "Динамо" Тошкентдан фақат бир марта (2000 йил) уч очко билан қайтган. Пойтахтдаги охирги 14 ўйинда "Пахтакор" зафар қучиб келмоқда.

Биринчи даврада Игорь Сергеев томонидан урилган гол "Пахтакор"га Самарқандда ғалаба келтирган эди - 0:1.

Ёшлар таркиблари ўйини 25 октябрь, якшанба куни соат 15:00да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар баҳси 26 октябрь, душанба куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида старт олади.

Беллашувни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У жорий мавсумда "Қизилқум" ва "Сўғдиёна"га қарши сафарда ўтказилган ўйинларимизни бошқарган ва ҳар иккисида жамоамизнинг қўли баланд келган.

Чипталар "Пахтакор" стадиони кассаларида 5 ва 15 минг сўмдан сотилади.


"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО"

Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Даулетбой Жалимов (Нукус).

Назоратчи: Гали Имомов (Тошкент).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика