UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  2 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  14 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  3 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  5 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  53

Превью: Ўзбекистон Кубоги-2017. “Насаф” - “Локомотив” Янгиликлар

Превью: Ўзбекистон Кубоги-2017. “Насаф” - “Локомотив”

Ўзбекистон Кубоги-2017 ярим финали жавоб учрашувлари шу ҳафтанинг 6-7 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

“Аждарлар”  7 октябр шанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда “Локомотив” жамоаси билан куч синашади. Учрашув соат 18:00да бошланади.


Ўзбекистон Кубоги-2017. Ярим финал жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент)
07.10.2017. “Марказий” стадион. 18:00
Бош ҳакам:
Владислав Цейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Исхах Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)
Дастлабки учрашув – 1:3.

Эсингизда бўлса, ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин мазкур жамоалар ўртасидаги Самарқандда бўлиб ўтган 2016 йилги финал учрашувини ҳам бошқарган эди.
 
Ўзбекистон кубоги ярим финалида “Насаф” бунгача етти марта иштирок этган. Шуларнинг олтитасида ғолиб бўлиб, финалга йўл олган.

Бу йилги ярим финал жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ўз шогирдларини олтинчи марта ярим финал учрашувларида майдонга бошлаб тушмоқда.

2003 йилда жамоамиз "Навбаҳор" билан ярим финалда куч синашган ва дастлаб финалга чиққан. 2011 йили “Насаф” ярим финалда “Бунёдкор”ни, 2012 йил “Бухоро”ни, 2013 йил “Пахтакор”ни мағлуб этиб, финалга йўл олган эди. 2014 йили ҳам қаршилик футболчилар кубок ярим финалида иштирок этишган аммо, икки ўйин натижасига кўра “Бунёдкор” (0:1, 1:1), финалга йўл олганди. 2015 йили “Локомотив” билан ярим финалда туқнаш келган ва жамоамиз (2:0, 0:1) мағлуб этиб финалга йўл олган эди 2016 йили ўзингизга маълум, “Насаф” ярим финалда “Бухоро”ни мағлуб этиб (2:0, 2:1) финалга чиққан.

Бу йил “Насаф” кубок ярим финалида иккинчи марта “Локомотив” билан туқнаш келмоқда.

Хабарингиз бор, ушбу жамоалар ўртасидаги ярим финалнинг дастлабки учрашуви 2 август куни Тошкентда бўлиб ўтган. Унда жамоамиз 3:1 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Учрашувдаги голларни Марат Бикмаев (2), Мурод Бобожонов ва Драган Черанлар киритишган. Учрашувдаги жамоамиз томонидан киритилган ягона гол бизни финалга йўл олишимизга ишонч бағишлаб турибди. Ишонамизки, ярим финал жавоб учрашувида, мухлисларимиз кўз олдида тўп тепадиган футболчиларимиз, финал йўлланмаси учун бор маҳоратлари ва кучларини ишга солишади.

Қизиқарли фактлардан бири, ҳозирги пайтда жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали ярим ҳимоячимиз Жасур Ҳасанов 2015 йилги ярим финал учрашувларида “Локомотив” сафида майдонга тушган.

Ўзингизга маълум, “Локомотив” жамоаси сафида тўп тепаётган Шуҳрат Муҳаммадиев, 2015 йилги ярим финал учрашвиларида “Насаф” таркибида майдонга тушган. Ҳатто у Қаршида бўлган дастлабки учрашувнинг энг яхшиси ҳам бўлган.

“Насаф” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги ҳар қандай баҳс қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтади. Шу боис бу иккала жамоа ўртасидаги учрашувларни томоша қилиш  футбол ишқибозларига ҳам катта завқ беради.

Шундай экан 7 октябрь шанба куни мухлисларни “Марказий” стадионда кутиб қоламиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика