UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  1 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  17 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  4 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  9 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Превью. "Нефтчи" - "Шўртан" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Шўртан"

Теглар :  ШўртанНефтчи
Ғузорнинг "Шўртан" клуби Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Шўртан» (Ғузор)
30 апрель 2016. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Нефтчи” ва “Шўртан” олий лигада 20 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда. Иккала клуб 7тадан ўйинда муваффақият қозонишган. Олти ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Шўртан” томонида - 24:22. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” ва “Шўртан” 27 очко олишган.

“Нефтчи”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Шўртан”нинг энг йирик ғалабаси 4:0.

Бир йил илгари Фарғонадаги ўйинда дуранг кузатилган. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар ҳимоячиси Дарко Станоевич ҳисобни очганди. Бунга баҳс сўнггида мезбонлар ҳужумчиси Мурод Бобожонов жавоб берганди – 1:1. Ғузорда “Шўртан” йирик ғалабани тантана қилганди. Игорь Таран дублга эришган, Зафар Полвонов ва Элдор Бойматов биттадан гол уришган. “Нефтчи” сафида битта жавоб тўпига Шерзод Ҳакимов муаллифлик қилганди – 4:1.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

14.03.2015 «Нефтчи» - «Шўртан» 1:1
04.08.2014 «Нефтчи» - «Шўртан» 2:0
18.05.2012 «Нефтчи» - «Шўртан» 1:1
17.04.2011 «Нефтчи» - «Шўртан» 0:0
04.06.2010 «Нефтчи» - «Шўртан» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Фарғонада бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 5тасида “Нефтчи” ғалаба қозонган. Тўрт баҳсда “Шўртан” сафарда дурангга эришган ва бир марта (2010 йил) ғолиб бўлган. Эътиборлиси, сўнгги 6та ўйинда “Нефтчи” ўз уйида фақат бир бор ғалабага эришган.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика