

ЖЧ, ¼ финал
Аргентина – Швецария 3:1
Голлар: 10 - Алексис Мак Аллистер, 67 - Дан Ндойе, 112 - Хулиан Альварес, 120+1 - Лаутаро Мартинес
Аргентина: 23. Эмилиано Мартинес, 26. Науэль Молина (4. Гонсало Монтьель, 85’), 13. Кристиан Ромеро (19. Николас Отаменди, 106’), 6. Лисандро Мартинес, 3. Николас Тальяфико (15. Николас Гонсалес, 78’), 5. Леандро Паредес (21. Хосе Лопес, 110’), 7. Родриго Де Пауль (22. Лаутаро Мартинес, 85’), 20. Алексис Мак Аллистер, 24. Энцо Фернандес (16. Тьяго Альмада, 91’), 10. Лионель Месси, 9. Хулиан Альварес.
Захира: 1. Хуан Муссо, 12. Херонимо Рульи, 2. Маркос Сенеси, 25. Факундо Медина, 8. Валентин Барко, 11. Жовани Ло Чельсо, 14. Эксекиэль Паласиос, 18. Николас Пас, 17. Жулиано Симеоне.
Швейцария: 1. Грегор Кобель, 4. Нико Эльведи, 5. Мануэль Аканджи, 13. Рикардо Родригес (18. Эрай Жёмерт, 90+5’), 6. Денис Закария (14. Ардон Яшари, 96’), 8. Ремо Фройлер (17. Рубен Варгас, 115’), 10. Гранит Жака, 15. Жибриль Соу (3. Сильван Видмер, 86’), 22. Фабиан Ридер (2. Миро Мухайм, 86’), 11. Дан Ндойе (23. Зеки Амдуни, 86’), 7. Брил Эмболо.
Захира: 12. Ивон Мвого, 21. Марвин Келлер, 24. Орель Аменда, 25. Лука Хакес, 20. Михел Эбишер, 16. Кристиан Фасснахт, 19. Ноа Окафор, 26. Седрик Иттен.
Огоҳлантиришлар: 44, 72 - Брил Эмболо, 97 - Тьяго Альмада, 98 - Лаутаро Мартинес, 114 - Хосе Лопес
Четлатиш: 72 - Брил Эмболо (иккинчи сариқ карточка)
🕘 120+4. Ўйин якунланди, Аргентина ярим финалда! Рақиб - Англия!
120+2. Ўйин тақдири ҳал бўлди, Аргентина ярим финалда.

⚽️ 120+1. ГОЛ! Лаутаро ҳисобни оширди! Аргентина қарши ҳужумга ўтиб кетди, Альмаданинг зарбасини Кобель қайтарди, кейинги зарбани Мартинес берди ва бу аниқ бўлди!
120. Қўшимча бўлимларнинг сўнггисига 4 дақиқа қўшиб берилди.
118. Швецария ҳозирча кутилганидек ҳужумларга боролмаяпти, имконият қолдирмаяпти уларга Аргентина.
113. Швецария нима қила олади буёғига?!

⚽️ 112. ГОЛ! Алваресдан супер гол! Хулианнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси аниқ бўлди!
112. Мессининг узоқдан йўллаган зарбасини Кобель қайтарди.
110. Аргентина яна тўп назоратини ўзига олган ҳолда ҳужум қилишга интилмоқда.
🕛 106. Сўнгги бўлим бошланди!
🕘 105+1. Дастлабки қўшимча бўлим якунланди.
105. Учинчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.
105. Яшарининг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.
103. Мессининг жарима зарбасидан тепган тўпи “жонли девор”дан ўтмади.
99. Жаканинг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.
95. Альмаданинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди…
94. Аргентина тўлиқ тўпни назорат қилмоқда, бироқ ҳозирча хавфли вазият ярата олишмади.
🕛 91. Дастлабки қўшимча бўлим бошланди.
🕘 90+10. Ўйиннинг асосий вақти якунланди, навбат қўшимча бўлимларга.
90+8. Мартинес жуда қулай вазиятдан дарвозага зарба берди, Кобелдан ажойиб сейв!
90+2. Мессининг зарбаси ноаниқ бўлди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 9 дақиқа қўшиб берилди.
89. Мак Калистер дарвозагача тахминан 5 метрлардан зарба берди, бироқ гол уролмади…
85. Месси жуда қулай вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, аммо гол уролмади…
78. Аргентина қисқа танаффусдан сўнг ўзгариш амалга оширди.
75. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
73. Швецария энди буёғига нима қилар экан, кузатамиз…

🟥 72. Брил Эмболога иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва жамоасини бир киши кам бўлиб қолмоқда…
71. Ушбу ҳолат эса ВАРда кўрилмоқда.
70. Эмболо симулация ишлатгани учун сариқ карточка олиши мумки. Бу эса унинг учун иккинчиси бўлади!
68. Буёғига энди ўйин “ёнади”.

⚽️ 67. ГОЛ! Ндойе ҳисобни тенглаштирди! Дан чап қанотдан жарима майдончасига кириб бориб аниқ зарба йўллади!
66. Жаканинг зарбасини ҳам Эмилиано қайтариб юборди.
65. Яна Швецария олдинга чиқди, Ндойнинг бош билан берган зарбасини Мартинес қайтарди.
60. Чап қанотдан узатилган тўпни Эмболо бош билан дарвозага йўллади, Мартинес ушлаб олди.
52. Навбатдаги зарба Хулиандан, бироқ тўп рақиб футболчисига тегиб, майдондан чиқиб кетди.
50. Молина яхши вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.
🕘 45+4. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
43. Фройлернинг жарима зарбасидан тепган тўпи ўта ноаниқ кетди.
38. Европаликлар секин-аста ҳужумлар уюштиришга интилмоқда, бироқ ҳозирча хавфли вазият ярата олишмаяпти.
31. Эмболо олдинга ўтди ва Мартинесга урилиб, йиқилди, бош ҳакам қоида бузилмаганини билдирди.
23. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
20. Соунинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Мартинес ушлаб олди.
17. Аргентиналиклар тўп назоратини тўлиқ ўзига олди.
11. Тезкор гол урилди, энди Швецария ҳам олдинга ўтиши аниқ.

⚽️ 10. ГОЛ! Мак Калистер ҳисобни очди! Бурчакдан узатилган тўпни Алексис бош билан дарвозага аниқ йўллади!
9. Мак Калистернинг зарбаси рекошетга учрагач, тўп майдондан чиқиб кетди.
7. Жаканинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
3. Илк дақиқаларни Жанубий америкаликлар бироз саросимада, европаликлар эса фаолроқ бошлашди.
🕛 1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЖЧ-2026 чорак финалидан ўрин олган Аргентина – Швецария учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз.



