

Флоренция клуби июнь ойида тайинланган 48 ёшли мутахассиснинг истеъфога чиқарилганини эълон қилди.
Гроссо қўл остида жамоа барча турнирларда 4 та ўйин ўтказди. А Серияда "Рома" (0:4), "Фрозиноне" (0:3) ва "Торино"га (1:2) имкониятни бой берди, Италия кубогида эса "Беневенто"ни мағлуб этди (4:1). "Фиорентина" миллий чемпионат турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди.
Таъкидлаш жоизки, ёзда клуб трансферлар учун 150 миллион евро сарфлаган эди.



