UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  5 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Превью. "Нефтчи" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Локомотив"

Олий лиганинг 12-турида "Нефтчи" ўз уйида "Локомотив"ни қабул қилади.
«НЕФТЧИ» – «ЛОКОМОТИВ»
14 июнь. 17:45. Қиргули. "Нефтчи СК" стадиони.
Ҳакамлар:
Б.Намозов, Б.Норсафаров, В.Лушин, И.Гормашов
Назоратчи: А.Арутюнов.

“Нефтчи” ва “Локомотив” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар мутлақо тенгликни кўрсатмоқда.

“Локомотив” 9 мартадан ғалаба қозонган, “Нефтчи” ҳисобида 7та муваффақият мавжуд. 2та баҳсда дуранг қайд этилган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 27та гол киритган, “темирйўлчилар” ҳам 27 бора фарғоналиклар дарвозасини ишғол этишган. Фарғона жамоаси ўзаро ўйинларда 23, “Локо” эса 29 очкога эга чиққан. Фарғоналикларнинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Локомотив”да бу кўрсаткич 4:1га тенг.

Ўтган йил ҳар иккала ўйинда ҳам “Локомотив” ғалаба қозонган. Фарғонадаги баҳсда Фарҳод Тожиев дублга эришган, Зайниддин Тожиев битта гол урган. Мезбонлар сафида Санжар Асқаралиев ҳисобни қисқартирганди – 1:3. Тошкентда ҳам шу ҳисобда “темирйўлчилар” зафар қучишган. Иван Нагаев, Александр Шадрин ва Ислом Тўхтахўжаевнинг голларига Носир Отақўзиев жавоб берганди – 3:1.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:


30.03.2013  «Нефтчи» - «Локомотив» 1:3
19.10.2012  «Нефтчи» - «Локомотив» 1:1
31.10.2010  «Нефтчи» - «Локомотив» 2:1
05.11.2009  «Нефтчи» - «Локомотив» 2:4
12.04.2008  «Нефтчи» - «Локомотив» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида ўтган 9та ўйиннинг 5тасида зафар қучган. “Темирйўлчилар” уч марта (2007, 2009 ва 2013 йилларда) Фарғонадан уч очко билан қайтишган. Водийда бу жамоалар бир марта дуранг қайд этишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика