UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59U-23 Осиё Кубоги. Вьетнам Жанубий Кореяни мағлуб этиб, бронза медалларига эга чиқди  0 22:43"Металлург" қайтди! Бу қандай эълон қилинди?  0 22:29"Актобе" Халкни ҳам жамоага олиб келиши учун қанча маош тўлаши керак эди?  1 21:59Эрон. "Истиқлол" дуранг ўйнади, Ашурматов тўлиқ ўйин ўтказди  0 21:29Назорат ўйини. ОКМК Дубайда Жанубий Корея чемпионини мағлуб этди  4 20:58Арне Слот Жеррарднинг танқиди ҳақида гапирди  2 20:32Альваро Арбелоа: "Мен шу йўл орқали футболчиларнинг садоқатини кўрмоқчиман"  4 19:52"Рома" Зиркзее учун курашни давом эттирмоқда  0 19:11"Челси" Энцо Фернандес учун нарх белгилади  3 18:44Илҳом Мўминжонов: "Металлург" 26 январдан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди"  15 18:22Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячини жалб қилди  3 18:05Трент "Реал"дан кетишни истамоқда  7 17:42Эрон чемпионати. "Персеполис" Ўрунов ва Сергеевнинг голлари эвазига "Сепахон"ни мағлубиятга учратди  9 17:12Ван Дейк "Ливерпуль" сафида 350-учрашувини ўтказди  2 16:44Роналду 2027 йилда "Ал Насср"ни тарк этиб, фаолиятини якунлаши мумкин  15

Превью. "Навбаҳор" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Олмалиқ"

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 11 бор кесишган.
«НАВБАҲОР» - «ОЛМАЛИҚ»
28 сентябрь. Косонсой. "Косонсой" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
З.Қодиров, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, А.Раҳимов
Назоратчи: В.Валицкий.

Кичик устунлик “Олмалиқ” томонида. 5та ўйинда “Олмалиқ”нинг қўли баланд келган бўлса, 4та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Яна 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Навбаҳор” фойдасига. “Лочинлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 14та гол киритиб ўз дарвозаларидан 12 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 17 очкони, “Навбаҳор” эса 14очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ” олий лигада “Навбаҳор” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Игорь Шквирин шогирдларининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

Биринчи даврада бўлиб ўтган ўйинда “Навбаҳор” сафарда бўлишига қарамай 4:3 ҳисобида ғолиб чиққанди. Ўша ўйинда мезбонлар сафида Шахбоз Эркинов, Диёр Туропов ва Евгений Гоголь тўп киритишган бўлса, “лочинлар” таркибида Акром Бахриддинов ва Рўзим Аҳмедов иккитадан гол уришганди.

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
22.09.2012 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:1
23.04.2011 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1
01.08.2010 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1
01.03.2009 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:0
05.04.2008 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқда бўлиб ўтган 5та ўйиннинг иккитасида “Олмалиқ”, иккитасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. Охирги уч йилда “Олмалиқ” сафарда бу рақиб дарвозасига биттадан гол уриб келмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика