UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  0 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  40 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  10 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27

ПРЕВЬЮ. "Насаф" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Насаф" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 20-турида "Насаф" ва "Сўғдиёна" Қаршида тўқнаш келишади.
«Насаф» – «Сўғдиёна»
20 сентябрь. Қарши. “Марказий”. 18:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, Э.Турсунов
Назоратчи: Д.Роман.

“Насаф” ҳамда “Сўғдиёна” клублари олий лигада шу кунгача 27 бор куч синашишган. “Насаф” 20та ўйинда ғалаба қозонган. 6та учрашувда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Насаф” томонида: 56:25. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 61 очкога эга бўлишган, “Сўғдиёна” эса 19 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг қаршиликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:2.

7-турда “Насаф” сафардан ғалаба билан қайтганди. Артур Геворкяннинг иккита голига “Сўғдиёна” ярим ҳимоячиси Суҳроб Бердиев охирги дақиқаларда жавоб берганди – 1:2.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.08.2013 «Насаф» - «Сўғдиёна» 4:2
17.04.2011 «Насаф» - «Сўғдиёна» 3:1
03.05.2009 «Насаф» - «Сўғдиёна» 3:0
25.06.2008 «Насаф» - «Сўғдиёна» 2:0
10.09.2006 «Насаф» - «Сўғдиёна» 4:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 11тасида зафар қучган. Бир марта дуранг қайд этилган. Фақат 1 марта “Сўғдиёна” Қаршидан ғалаба билан қайтган. “Аждарлар” 2005 йилдан буён ўз уйларида ушбу рақибни фақат мағлуб этиб келишмоқда.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика