UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  0 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  1 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  3 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  8 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  24 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  36

Превью. "Насаф" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Машъал"

Воҳа дербисида "Насаф" Қаршида "Машъал"ни қабул қилади.
«Насаф» (Қарши) – «Машъал» (Муборак)
1 июль 2015. Қарши. “Марказий” стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

“Насаф” ва “Машъал” олий лигада жами 24 бора тўқнаш келишган. Шулардан 12тасида қаршиликлар ғолиб бўлишган, 6та  ўйинда дуранг қайд этилган. “Машъал” ҳозирга қадар ўзаро ўйинларда “аждарлар”ни 6 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига 40:25 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Насаф” 42 очкони, “Машъал” эса 24 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 га тенг бўлса, муборакликларда бу кўрсаткич 4:1 бўлиб турибди.

Ўтган йил Қаршида “аждарлар” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Алишер Юсупов, Артур Геворкян (3та) томонидан урилган голларга Мўйдин Мамазулумов ва Жаҳонгир Абдумўминов жавоб беришганди. Муборакда эса дуранг қайд этилган. 86-дақиқада Артур Геворкян пенальтидан ҳисобни очган, 90+1-дақиқада Мирзоҳид Ғофуров ҳисобни тенглаштирганди – 1:1.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
14.06.2014  «Насаф» – «Машъал»  4:2
27.09.2012  «Насаф» – «Машъал»  3:0
15.05.2011  «Насаф» – «Машъал»  2:0
21.05.2010  «Насаф» – «Машъал»  3:1
19.08.2009  «Насаф» – «Машъал»  2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Бу жамоаларнинг Қаршида ўтган ўйинларида икки марта “Машъал” ғалаба қозонган. Қолган 10та ўйинда “аждарлар” ўз майдонида уч очкога эга бўлишган. Англаганингиздек Қаршида бу жамоалар умуман дуранг қайд этишмаган. Охирги 5 йилда “Насаф” ўз уйида “Машъал” устидан фақат ғалаба қозонган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика