UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  9 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  8 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  42 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Превью. “Насаф” - “Динамо” Янгиликлар

Превью. “Насаф” - “Динамо”

Теглар :  НасафДинамо
Шу ҳафтанинг 20-21 октябрь кунлари мамлакатимиз футбол ишқибозлари олий лиганинг қизиқарли учрашувларига гувоҳ бўлишади.

Жумладан, олий лига 25-тури доирасидаги “Насаф” - “Динамо” учрашуви ҳам ана шундай учрашувларнинг биридир.

ЎзПФЛ 25-тур
“Насаф” (Қарши) – “Динамо” (Самарқанд)
20.10.2017. “Марказий” стадион. 18:00да
Бош ҳакам:
Виктор Серазетдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко (Тошк.вил.) Султонмурод Улфатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Сайфиддин Ирматов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.
 
Бу жамоалар ўртасидаги ҳар бир учрашув қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлган. Шунингдек “Динамо” жамоаси “Насаф” учун доимо ноқулай рақиб бўлиб келган.

“Насаф” мана етти учрашувки, зафарли одимларини давом эттириб келмоқда. “Аждарлар” чемпионатдаги кейинги кетма-кет олти учрашувда ғалабага эришишди. Бу учрашувларда ўз дарвозасидан биронта тўп ўтказиб юборишмади. Бу билан айтмоқчимизки, “Насаф” футболчиларининг айни пайтдаги  кайфиятлари аъло даражада.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача  37 бор куч синашишган.  Натижалар жамоамизнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 19 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Динамо” ғалабага эришган. 11 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Тўплар нисбати 52:35га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг йирик ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Динамо” 5:0, “Динамо” – “Насаф” 4:0.

Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни 2017 йил 13 май куни Самарқандда ўтказган. Бу учрашув 1:1 ҳисобида якунланган. 2016 йилги мавсумда “Динамо” олий лигада иштирок этмаган.


Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 18 бор куч синашишган. Учрашувларнинг 13тасида жамоамиз ғалаба қозонган. Икки учрашувда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган уч учрашувда кучлар тенг келган.

Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 46та тўп киритилган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик  “Насаф” томонида 31:15.

Эътиборингизга,  Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

19.06.2015. “Насаф” – “Динамо” 2:0
15.03.2014. “Насаф” – “Динамо” 1:0
20.06.2013. “Насаф” – “Динамо” 3:2
21.11.2012. “Насаф” – “Динамо” 2:1
30.07.2011. “Насаф” – “Динамо” 0:1

“Динамо” сўнгги бор 2011 йили Қаршидан уч очко билан қайтган.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Насаф” ҳозиргача йигирма тўрт учрашув ўтказди. Уларнинг ўн бештасида ғалаба, икки учрашувда дуранг ва етти учрашувда мағлубиятга учраган. Очколари сони 47та. Турнир жадвалининг 2-поғонасини эгаллаб турибди.

“Динамо” жамоаси йигирма тўрт учрашувдан сўнг 26 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. Ўтган учрашувларнинг олтитасида ғалаба, саккизтасида дуранг ва ўн учрашувда мағлубиятга учраган.

Мазкур жамоалар ана шундай кўрсаткичлар билан ўзаро учрашувга етиб келишди.


Жамоалар тўпурарлари

“Аждарлар” ҳозиргача рақиблари дарвозасини 44 марта ишғол қилган. Шулардан биттасини  автогол ташкил қилади. Жамоамиз тўпурарлар рўйхатида Драган Черан карвонбошилик қилмоқда. Бу ҳужумчимиз шу пайтгача рақиблар дарвозасига 13та гол киритган.

“Динамо” жамоасининг футболчилари бу йилги чемпионатда рақиблари дарвозасига жами 19та гол киритишди. Шулардан биттасини  автогол ташкил қилади. Айни пайтда жамоа тўпурарлар рўйхатини Амиржон Сафаров бошқариб бормоқда. Бу футболчи ҳисобидаги голлар сони - 4та.

Учрашув ҳакамлари ҳақида

“Насаф” – “Динамо” учрашувини ФИФА ҳаками Виктор Серазетдинов бошқарадиган бўлди. Қанотларда унга Андрей Цапенко ва Султонмурод Улфатовлар ёрдам беришади.

Учрашувда захира ҳаками сифатида Элёр Турсунов ишлайди. Учрашувдаги ҳакамлар ишини Сайфиддин Ирматов назорат қилади.

Ушбу учрашувга ПФЛ вакили сифатида Роман Черников ташриф буюради.

Виктор Серазетдинов бу йилги мавсумда жамоамиз иштирокидаги иккита учрашувни бошқарган. Яъни, битта кубок баҳси ва битта чемпионат учрашуви. Бу учрашвларнинг биттасида дуранг ва бир учрашувда ғалаба қозонган.


Ўринбосарлар ҳақида

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 19 октябр куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади. Учрашув соат 15:30да бошланади.

Ёшларимиз мана 10 учрашувки майдонни мағлубиятсиз тарк этишмоқда. Улар 24 учрашувдан сўнг 38 очко тўплашиб, турнир жадвалининг 6-поғонасида боришмоқда.

“Динамо” ёшлари эса 24 учрашувдан сўнг 18 очко билан 15-ўринни эгаллаб туришибди.

“Насаф” – “Динамо” учрашувига марҳамат қилинг, азиз футбол ишқибозлари!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика