UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5

Превью. "Металлург" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Металлург" - "Пахтакор"

Бекободнинг "Металлург" клуби амалдаги чемпион "Пахтакор" билан беллашади.
«Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент)
10 май 2015. Бекобод. “Металлург” стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Металлург” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 34 бора тўқнаш келишган. Шулардан 27тасида пойтахтликлар ғолиб бўлишган, 3та ўйинда “Металлург” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 4 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 93:25 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “шерлар” 85 очкони, “Металлург” эса 13 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Металлург” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:0. “Металлург”нинг ўзаро ўйинларда “шерлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:1га тенг.

Ўтган мавсум Биринчи даврада Тошкентда ташкил этилган учрашувда Александр Мерзляков ва Кахи Махарадзенинг голларига “Металлург”дан Дилмурод Каримов бир бор жавоб берганди – 2:1. Бекободда эса томошабинлар 6та голнинг гувоҳи бўлишган. Жамшид Искандеров, Баҳодир Пардаев (2та), Игорь Сергеев меҳмонлар сафида, Дилмурод Каримов ва Ҳикмат Ҳошимов мезбонлар таркибида гол уришган – 2:4.

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
25.10.2014 «Металлург» - «Пахтакор» 2:4
29.03.2013 «Металлург» - «Пахтакор» 2:0
04.08.2012 «Металлург» - «Пахтакор» 1:2
19.05.2011 «Металлург» - «Пахтакор» 0:1
26.08.2010 «Металлург» - «Пахтакор» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз уйида бу рақибни уч марта мағлуб этган. Бекободда бўлиб ўтган иккита ўйинда ғолиб аниқланмаган. Қолган 12та баҳсда “шерлар” сафардан уч очко билан қайтишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика