UZ

Сўнгги янгиликлар

01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  3 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  4

Превью. "Машъал" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Превью. "Машъал" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 22-турининг дастлабки ўйини Муборакда "Машъал" ва "Сўғдиёна" ўртасида бўлиб ўтади.

«Машъал» (Муборак) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
18 сентябрь 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Д. Мухтаров (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
 
“Сўғдиёна” ва “Машъал” олий лигада 21 бора тўқнаш келишган. Натижалар Муборак жамоасининг катта устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” 11 марта бу жамоадан устун келган. “Сўғдиёна” 5 марта ғалаба қозонган ва 5 бор дуранг ўйнаган. “Машъал” тўплар нисбатида ҳам устунликка эга – 33:21. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 38, “Сўғдиёна” эса 20 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Жиззахликларнинг нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 3:0, “Машъал”нинг энг йирик муваффақияти 5:1га тенг.

7-турда Зоминда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ҳужумчиси Анвар Ражабов ҳисобни очганди. Акмал Абдураҳмонов ҳисобдаги фарқни иккитага оширганди. “Машъал”ни иккинчи давра бошида тарк этган Владислав Ивановнинг урган голи фақатгина ҳисобни қисқаришини таъминлаганди холос – 2:1.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
03.08.2014 «Машъал» - «Сўғдиёна» 3:2
21.05.2011 «Машъал» - «Сўғдиёна» 1:1
09.11.2009 «Машъал» - «Сўғдиёна» 2:0
02.11.2008 «Машъал» - «Сўғдиёна» 0:0
10.08.2006 «Машъал» - «Сўғдиёна» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” ўз майдонида олти бора “Сўғдиёна”дан устун келган. Уч учрашувда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Бир марта Жиззах клуби сафардан ижобий натижа билан қайтган. Охирги олти учрашувда “Сўғдиёна” сафарда бу жамоани мағлуб эта олмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика