UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Превью. "Машъал" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Машъал" - "Бунёдкор"

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Муборакда "Машъал" клуби меҳмони бўлади.

«Машъал» (Муборак) – «Бунёдкор» (Тошкент)
30 сентябрь 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 16:30
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: А. Худайдатов.

Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 15 марта куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг яққол устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 15 баҳснинг барчасида ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати 34-1 “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 45 очкони қўлга киритган бўлса, “Машъал”да бу кўрсаткич ҳозирча 0 бўлиб турибди.

“Бунёдкор”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0. “Машъал” ҳисобида ғалаба умуман йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

Дастлабки даврада Тошкентда ўтган учрашувда "қалдирғочлар" йирик ғалабани тантана қилишган. Сардор Рашидов, Тимур Аюпов, Сардор Собирхўжаев ва Шакер Зуаги томонидан урилган голлар "Бунёдкор"га ғалаба келтирган - 4:0.

Муборакда ўтган барча учрашувлар:
23.03.2014 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
21.11.2012 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
07.03.2011 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
05.08.2010 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
12.11.2009 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:1
11.09.2008 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
14.04.2007 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Муборакдаги ўйинларда “қалдирғочлар” 12 марта гол уришган ва барча ўйинларда ғалаба қозонишган. "Машъал" ўз майдонида бу жамоа дарвозасига умуман гол урмаган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика