UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Мирко Йеличич: "Биринчи турда исталган жамоа кутилмаган совға тайёрлаши мумкин"  0 13:11Пакета "Вест Хэм"дан "Фламенго"га 42 миллион евро эвазига ўтди - бу Бразилия учун рекорд  1 12:43Грилиш мавсум охиригача сафдан чиқди  1 11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  6 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  1 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  1 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  3 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  8 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  5 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  7 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  4 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3

Превью. "Локомотив" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Бунёдкор"

15-турнинг марказий учрашуви Тошкентда "Локомотив" ҳамда "Бунёдкор" ўртасида бўлиб ўтади.

 «Локомотив» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
1 июль 2016. Тошкент. "ТТЙМИ" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

“Бунёдкор” ва “Локомотив” олий лигада 16 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 8 марта мағлуб этган. 4та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ҳозиргача “Бунёдкор”ни 4 марта мағлуб эта олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 25та гол урган, “Локомотив” футболчилари 18 марта ҳамшаҳарлари дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 28 очкога эга бўлган, “темирйўлчилар” ҳисобида 16 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг. “Локомотив”нинг энг йирик ғалабаси – 3:0.

Ўтган мавсум иккала ўйинда ҳам “Локомотив” ғалаба қозонганди. “Темирйўлчилар” майдонида ўтган ўйинда Темурхўжа Абдухолиқов, Жасур Ҳасанов ва Руслан Корян мезбонларга ғалаба келтиришганди – 3:0. “Бунёдкор” стадионидаги учрашувда эса Санжар Шоаҳмедов томонидан урилган гол “Локо”га ғалаба олиб келган – 0:1.

“Локомотив” майдонида ўтган охирги беш учрашув:
13.04.2015 «Локомотив» - «Бунёдкор» 3:0
28.08.2014 «Локомотив» - «Бунёдкор» 1:2
05.08.2013 «Локомотив» - «Бунёдкор» 1:1
08.10.2012 «Локомотив» - «Бунёдкор» 3:1
09.04.2010 «Локомотив» - «Бунёдкор» 0:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” майдонида бўлиб ўтган 8та ўйиннинг тўрттасида меҳмонлар ғалаба қозонган. Битта учрашувда дуранг кузатилган. “Темирйўлчилар” ўз уйиларида уч марта зафар қучишган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика