"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи

Alisher Ostonov
31 янв 2026
Италиянинг "Интер" клуби 25 ёшли англиялик ярим ҳимоячи Кертис Жонсни ижарага олиш ҳақида ўйламоқда.

Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо ёзмоқда.

Журналистнинг ёзишича, миланликлар Давид Фраттези "Ноттингем"га ўтган тақдирда трансферни амалга оширмоқчи. "Интер" сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара шартномасини имзоламоқчи.

Яна бир инсайдер Пол Жойснинг таъкидлашича, "Ливерпуль” қишки мавсумда Жонс ва бошқа футболчиларнинг трансферини маъқулламайди. Жойснинг маълум қилишича, мерсисайдликлар мавсум охиригача таркибни тўлиқ сақлаб қолишни режалаштирмоқда.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano