UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  2 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  1 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  1 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  6 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  5 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  5 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  4

Превью. "Динамо" - "Андижон" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Андижон"

Самарқанднинг "Динамо" клуби бу турда "Андижон" клубини қабул қилади.
«Динамо» (Самарқанд) – «Андижон» (Андижон)
26 июнь 2015. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

“Динамо” ва “Андижон” олий лигада 38 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14тасида андижонликлар ғолиб бўлишган. Етти ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар олий лигада “Андижон”ни 17 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 59та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 49та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 49 очко ишлаб олишган бўлса, “арслонлар” 58 очкони қўлга кирита олишган. “Динамо”нинг олий лигада “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. “Андижон”нинг самарқандликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1га тенг.

Ўтган мавсум дастлабки даврада Андижонда ташкил этилган баҳсда томошабинлар 5та голнинг гувоҳига айланишган. Ҳисобни меҳмонлар ярим ҳимоячиси Абдулла Набиев очган. Шундан сўнг майдон эгалари ҳужумчиси Анвар Ражабов дублга эришган. Бунга “Динамо” ҳужумчиси Санъат Шихов дубли билан жавоб берган – 2:3. Самарқандда Акмал Бозоров ва Санъат Шиховнинг голлари “Динамо”га ғалаба келтирган – 2:0.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:
27.08.2014 «Динамо» - «Андижон» 2:0
19.10.2012 «Динамо» - «Андижон» 3:0
21.05.2011 «Динамо» - «Андижон» 3:1
27.05.2010 «Динамо» - «Андижон» 2:0
25.04.2009 «Динамо» - «Андижон» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ўз уйида бўлиб ўтган 19та ўйиннинг 13тасида ғолиб бўлган. 5та учрашувда дуранг қайд этилган. “Андижон” ўз тарихида бир бор (1993 йил) Самрқанддан уч очко билан қайтган. Шундан кейин бўлиб ўтган 17та ўйинда “Динамо” ўз майдонида бу рақибга умуман мағлуб бўлмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика