UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  1 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  1 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  4 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  2 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   2 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  5 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  2 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  14 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4

Превью. "Бунёдкор" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Пахтакор"

Бугун олий лиганинг 7-туридан ўрин олган марказий ўйинда "Бунёдкор" ва "Пахтакор" клублари тўқнаш келишади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент)
29 апрель 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

“Бунёдкор” ва “Пахтакор” олий лигада жами 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар эса “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “Бунёдкор” 6та ўйинда ғалаба қозонган. “Пахтакор” бугунга қадар олий лигада “Бунёдкор”ни тўрт марта марта мағлуб эта олган. 8та учрашув дуранг ҳисобида тугаган. “Бунёдкор” шу кунгача 20та гол киритган, “Пахтакор” эса “қалдирғочлар” дарвозасига бугунга қадар 16 бор тўп кирита олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 26 очко ишлаб олган бўлса, “шерлар”да ушбу кўрсаткич 20га тенг.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда “Пахтакор" устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 2:0 га тенг. “Пахтакор”нинг энг йирик ғалабаси – 3:1.

2015 йил 11-турда "Пахтакор" мезбон бўлган учрашувда Игорь Сергеев томонидан урилган ягона гол "шерлар"га дербида 3 очко келтирганди - 1:0. “Бунёдкор” майдонида эса “қалдирғочлар” 2:0 ҳисобида зафар қучишган. Акмал Шораҳмедов ва Достонбек Ҳамдамов “шерлар” дарвозасини ишғол қилишганди.

“Бунёдкор” уйида ўтган сўнгги беш учрашув:
21.10.2015 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:0
07.11.2014 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:3
10.08.2013 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 1:2
26.06.2012 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:0
21.08.2011 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Шу кунгача “Бунёдкор” уйида бўлиб ўтган 9та ўйинда 2 марта дуранг натижаси қайд этилган. “Бунёдкор” ҳисобида 5та, “Пахтакор”да 2та ғалаба ғалаба бор. “Қалдирғочлар” ўз майдонларидаги барча ўйинларда бу рақиб дарвозасига камида битта гол ура олишган.
 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика