UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41

Превью. "Андижон" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Динамо"

Самарқанднинг "Динамо" клуби Андижонда "Андижон" меҳмони бўлади.

«Андижон» (Андижон) – «Динамо» (Самарқанд)
5 ноябрь 2015. Андижон. "Соғлом авлод" стадиони. 14:00
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вил.), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

 “Андижон” ва “Динамо” олий лигада 39 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14тасида андижонликлар ғолиб бўлишган. Етти ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар олий лигада “Андижон”ни 18 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 61та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 50та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 49 очко ишлаб олишган бўлса, “арслонлар” 61 очкони қўлга кирита олишган. “Динамо”нинг олий лигада “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. “Андижон”нинг самарқандликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1га тенг.

Дастлабки даврада “Динамо” ўз мухлислари қаршисида зафар қучган. Азиз Ибрагимов ва Отабек Зокировнинг урган голларига “бургутлар” сафида Темур Васильев жавоб берганди – 2:1.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
12.04.2014 «Андижон» - «Динамо» 2:3
14.04.2012 «Андижон» - «Динамо» 0:3
25.08.2011 «Андижон» - «Динамо» 2:0
14.08.2010 «Андижон» - «Динамо» 1:0
03.10.2009 «Андижон» - «Динамо» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз уйида бўлиб ўтган 19та ўйиннинг 13тасида ғолиб бўлган. Иккита учрашувда дуранг қайд этилган. “Динамо” сафарда 4 бор Андижондан уч очко билан қайтган. Қизиғи водийда ўтган охирги икки ўйинда “арслонлар” сафарда бўлишига қарамай ғалабага эришишган.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика