UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  7 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  1 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  3 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 3:0 (матнли трансляция)  12 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Предраг Роган "Нефтчи" билан ўйиндан кейин: "Мухлислар олдида уятдамиз" Янгиликлар

Предраг Роган "Нефтчи" билан ўйиндан кейин: "Мухлислар олдида уятдамиз"

Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасидаги «Динамо» - «Нефтчи» (0:2) ўйинидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Предраг Роган матбуот анжуманида фикрларини билдирди.

- Авваламбор, «Нефтчи»ни ғалаба билан табриклайман. Биз ғалаба учун ҳеч нарса қила олмадик. Футболда ғолиб бўлиш учун майдонда рақибдан устунлигингни исботлашинг керак. Бугунги ўйинимиз учун мухлислар олдида уятдамиз. Биз ҳали жуда кўп ишлашимиз шарт.

Ўйин бошланганидан кейин илк сониялардаёқ гол ўтказиб юборганимиз ҳам таъсир қилди. Жамоа таркиби асосан ёшлардан иборат, бундай паллада тезкор гол уларнинг руҳий ҳолатига таъсир этмай қўймайди. Бу борада ҳам иш олиб боришимиз керак. Бу баҳона сифатида кўриниши мумкин, аммо таркибимиз янги, жамоа янги, уларнинг майдонда яхшироқ тил топишишлари учун вақт талаб этилади. Умуман олганда, бугун қилишимиз бўлган ишларни бажара олмадик. Бунинг учун мухлислардан узр сўрайман. Эртага янги кун, бу баҳсни унутиб, бор эътиборимизни кейинги ўйинларга тайёргарликка қаратамиз, - деди Предраг Роган.

Усмон Ибодов ёзиб олди.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика