

20 ёшли ҳужумчи янги клубида 27та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассист қайд этди.
"Агар сиз "Атлетико"га қарасангиз, бу Испания чемпионатидаги итальян жамоаси бўлиб туюлиши мумкин. Уларда ташкилот юқори даражада.
Феликс 80% вақтини тўп билан ҳужум қилиш билан ўтказадиган "Бенфика"дан янги клубга ўтди. Бундан ташқари Жоау учун тўланган пулнинг босимини ҳам инобатга олиш керак.
Ҳа, унинг мослашув жараёни осон кечмаяпти. Ўйлайманки, "Барселона"да уни тезроқ мослашарди ва осонроқ бўларди, аммо унга бўлган босим катта бўлар эди", - дейди Мариу.



