"Порту" дарвозабони МЮга 75 миллион еврога тушади
21 дек 2022 10:19
Янгиликлар
"Порту" дарвозабони МЮга 75 миллион еврога тушади
Португалиялик футболчи фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" "Порту" дарвозабони Диогу Коштага қизиқиш билдирмоқда.
"Correio da Manha" хабарига кўра, дарвозабон январда қўйиб юборилмайди ва ёзги трансфер 75 млн еврога тушиши мумкин. Кошта ёзда шартномаси ниҳоясига етадиган Давид Де Хеа ўринбосар кўрилмоқда.
23 ёшли португалияликнинг "Порту" билан келишуви 2027 йилнинг ёзида якунига этади. Нуфузли Тransfermarkt портали посбонни 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Кошта жорий мавсум "Порту" сафида барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ўтказиб юборди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар