UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  1 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  4 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  4 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  9 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2

Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди Янгиликлар

Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди

Польша терма жамоаси бош мураббийи Михал Пробеж лавозимини тарк этди, деб хабар берди Польша футбол иттифоқи (PZPN) матбуот хизмати.

Аввалроқ Польша термаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Пробеж бошчилик қилаётган пайтда терма жамоада ўйнамаслигини айтганди. 36 ёшли форвард мураббий ундан сардорлик боғичини олиб қўйгач, шундай қарорга келган.

"Ҳозирги вазиятда терма жамоа манфаати учун энг тўғри қарор мураббийликдан кетишим бўлади деган хулосага келдим. Польша терма жамоасида ишлаш менга профессионал орзумни рўёбга чиқаришга имкон берди, бу энг катта шараф", – деди Пробеж.

10 июнь куни польшаликлар ЖЧ-2026 саралаш баҳсида Финляндия терма жамоасига (1:2) имкониятни бой берди. Польша термаси 3 ўйиндан кейин "G" гуруҳида 6 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Пробеж 2023 йилнинг сентябридан буён Польша терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида терма жамоа 21 ўйин ўтказиб, 10 та ғалаба, 7 та мағлубият ва 4 та дуранг қайд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика