“Биз бугун чиройли ўйин гувоҳи бўлдик. Ўзбекистон терма жамоаси бир нечта хавфли вазиятларни ярата олди, бироқ дарвозабонимиз яхши ўйин кўрсатгани учун гол ўтказиб юбормадик. Мен шогирдларимнинг ҳаракатидан қониқдим, қолаверса майдонда рақибга нисбатан яхшироқ кўриндик”.
“Асосий дарвозабонимиз Али Ал Ҳабсининг майдонга тушмагани сабаби иккинчи дарвозабонга имконият бердим ва у ишончни оқлади. Бу эса рақобатни юзага келтириши турган гап. Лекин шунга қарамай, бизда асосий посбон Ал Ҳабси ҳисобланади ва бу борада ҳеч қандай савол бўлиши мумкин эмас”.
“Ўзбекистон термаси ҳақида нима дейишим мумкин? Уларнинг ўйини менга ёқди, футболчилар комбинацион футбол ўйнашга ҳаракат қилишди, бироқ бу ҳар доим ҳам ўхшамайди. Қолаверса, биз ҳимояда ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Олдинда яна бир ўртоқлик учрашуви бор ва шу ўйинда ҳам ижобий натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз”.
Х.Холиқов.