Почеттино ЕЧЛ финалидан олдин Аллининг ҳолатини баҳолади
13 май 2019 20:00
Янгиликлар
Почеттино ЕЧЛ финалидан олдин Аллининг ҳолатини баҳолади
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино ярим ҳимоячи Делле Аллининг аҳволига ойдинлик киритди.
"У "Эвертон"га қарши ўйинда ўзини ноқулай ҳис этди ва биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатмади. Шунинг учун уни алмаштирдим. Унинг ҳолати ҳақида гапирадиган бўлсам, у билан ҳаммаси жойида", - дея Почеттинонинг сўзларидан иқтибос келтирди Daily Mail нашри.
Алли жорий мавсум АПЛда 25 та ўйин ўтказди (5 та гол, 3 та ассист). "Шпорлар"ни 1 июнь куни Мадридда "Ливерпуль"га қарши ЕЧЛ финал ўйини кутиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар